Холанд Англияга қадам босмайди, чунки...

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандга харидорлар орасида Англия премьер-лигасининг бир неча клуби бор. Хусусан, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Челси” норвегиялик тўпурар учун катта харажат қилишга тайёр.

Италиялик журналист-инсайдер Жанлука Ди Марционинг таъкидлашича, бу жамоаларнинг бирортаси Холандни Англияга келишга кўндира олмайди.

Манбанинг айтишича, 21 ёшли футболчига Англия премьер-лигаси ёқмайди.

- Холандга Англия премьер-лигаси ёқмайди ва унинг орзуси бу эмас. Эрлинг Испания чемпионатини хуш кўради ва Ла Лигани ўзи учун идеал вариант, деб билади, - деди  Жанлука Ди Марцио.

Холанд “Боруссия” келганидан бери дортмундликлар сафида 75 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 76 та гол ёздириб қўйди. Унинг трансферини амалга оширмоқчи бўлган клуб камида 150 миллион евродан воз кечишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!