Холанд туфайли тўрт футболчи жамоадан айрилади

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Боруссия”дан Эрлинг Холандни трансфер қилишга жиддий киришди.

“Шаҳарликлар” трансфер учун етарли маблағ тўплаш мақсасида тўрт нафар футболчисини сотиб юборадиган бўлди.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар ассосий таркибга кира олмаётган Педро Порро, Ферран Торрес, Ко Итакуру ва Морган Рожерсдан воз кейишга қарор қилган. Бу ўйинчилар трансферидан келадиган маблағнинг бари Холандни олиб келишга йўналтирилади.

Маълумки, ёзда Холандни 75 миллион еврога трансфер қилиш мумкин. Бироқ, бундан ташқари футболчининг отасига 20 миллион ва агенти Мино Райолага 40 миллион евро комиссия тўлашга ҳам тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×