Холанддан зўри ҳам бор

“Боруссия” ёзги трансферлар вақтида Эрлинг Холандни гранд клубларидан бирига сотишга мажбур бўлади. Футболчининг шартномасидаги 2022 йилнинг ёзида уни сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд кучга киради.

Дортмундликлар ҳозирдан норвегиялик тўпурарга ўринбосар топиб қўйди. “Боруссия” раҳбарияти мавсум кашфиётларидан бири Карим Адейемини ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Зальцбург” сафида тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган германиялик футболчи айни пайтда Европанинг қатор клублари нишонида турибди.

Бироқ, дортмундликлар 19 ёшли футболчини Холандга муносиб ўринбосар сифатида тан олмоқда. Карим жорий мавсумда Австрия чемпионатида 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига ўнта гол ёзиб қўйди.

Бундан ташқари, ёш ҳужумчи Германия миллий терма жамоасида дебютини нишонлаб, голлари ҳисобини ҳам очди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар