Холланд Мбаппега “Тоттенхэм”га ўтишни тавсия қилди

Ўргамчак-одам роли орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган иқтидорли актёр Том Холланд “Олтин тўп” маросимида футбол юлдузлари билан мулоқот қилди.

- Ушбу нуфузли тадбирда ЛИонель Месси билан учрашувдим. Ақлбовар қилмас ҳолат. Шунингдек, Килиан Мбаппе билан гаплишиш имкони бўлди. У жуда кўнгли очиқ йигит экан. Мбаппега “Тоттенхэм”га ўтишини таклиф қилдим. У кулиб юборди, - деди Том Холланд Goal нашрига берган интервьюсида.

холланд и мбаппе

Беш мавсумдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган Мбаппе янги шартнома бўйича барча таклифларни рад этди. Ёзда эркин агентга айланадиган тўпурар фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирмоқчи.

Кўпчилик Мбаппе “Реал”ни танлашига ишонч билдиряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар