Яна бир юлдуз собиқ жамоасига қайтиши мумкин

"Лион" клуби президенти Жан-Мишель Олас "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдирди. Олас келажакда французни "Лион" сафига қайтармоқчилигини айтди. 

"Карим бизнинг янги стадионимизда ўйнамаган. Фаолиятини якунлаш арафасида балки яна жамоамизга қайтар. Мен буни жуда хоҳлардим. 

Бенземанинг "Реал" ва Франция терма жамоасидаги фаолияти ажойиб. Бу бизнинг фахримиз. У "Лион"нинг боласи", - дейди Олас.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Реал"га ўтиш олдидан "Лион" шарафини ҳимоя қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар