"Ювентус" Диего Годин ва Маттейс де Лигтларни сотиб олади, агар...

Туриннинг “Ювентус” клуби марказий ҳимоячилари Даниэле Ругани ва Мехди Бенатия мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра агар юқоридаги ҳолат юз берса, “кекса синьора” ўз сафига “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигт ҳамда “Атлетико” ҳимоячиси Диего Годинларни қўшиб олишга ҳаракат қилади. Маълумотларга кўра 18 ёшли де Лигтнинг трансфери таҳминан 45-50 млн евро, Годинники эса 20 млн еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Бенатияга “Арсенал”, Руганига эса “Челси” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!