"Ювентус" ўз майдонида мағлуб бўлди

А Серия 14-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Аталанта" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда туринликлар рақибга 0:1 ҳисобида имкониятини бой берди. 

Сапатанинг 28-дақиқада урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Очколарини 28 тага етказиб олган бергамоликлар А Серия турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. 21 очкоси бор Аллегри шогирдлари 8-поғонадан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!