“Ювентус” Роналдунинг ўрнига ҳужумчи оладиган бўлди

Асосий тўпурари Криштиану Роналдуни “Манчестер Юайтед”га трансфер қилган “Ювентус” келаси ёз кўп гол ура оладиган ҳужумчи оладиган бўлди.

Айни пайтда туринликлар “Форентина” тўпурари Душан Влоховични таклиф қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Сербиялик форвардга ёзда “Атлетико”, “Тоттенхэи”, “Боруссия Дортмунд” каби жамоалардан чорлов бўлди. Бироқ Влахович бу таклифларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ.

Ҳужумчининг флоренцияликлар билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг ёзида тугайди. Шу боис, “Фиорентина” мавсум якунлангач, Влаховичга белгиланган 60 миллион евролик нархни пасайтиришга мажбур бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар