"Ювентус" раҳбарияти таркибда кенг кўламли тозалаш ишлари олиб боришни режалаштирган. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, “кекса синьора” яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида тўрт нафар футболчидан қутулмоқчи.

Журналистнинг фикрича, марказий чизиқ футболчиларининг айримларига чиқиш эшиклари кўрсатилади. Аарон Рэмзи, Родриго Бентанкур, Адриен Рабио ва Артур Мело жамоанинг "қора рўйхат"ига тушган. Италия гранди ушбу футболчилар бўйича таклифларни кутмоқда.

Массимилиано Аллегри бошчилигидаги “Ювентус” Италия чемпионатининг ортда қолган 17 тур якунларига кўра, мусобақа жадвалида 6-ўринда бормоқда. Турин клуби пешқадам "Интер"дан нақд 12 очко ортда қолмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×