Туриннинг "Ювентус" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука Ди Марцио ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Юқоридаги манбага кўра, агар “кекса синьора”нинг “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Мануэль Локателлини сотиб олиш режаси барбод бўлса, у ҳолда бор эътибор айнан франциялик футболчига қаратилади. Толиссо “Юве”нинг захира варианти ҳисобланади.

"Ювентус" аллақачон 26 ёшли Корентеннинг трансфер масаласида немис гранди билан алоқага чиққан.

Толиссо ўтган мавсум "Бавария" сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голга муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи 20 миллион еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар