Златан ўзидан зўр икки футболчи борлигини тан олди

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович дунёнинг энг зўр футболчилари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Килиан Мбаппе зўр футболчилар ўнлигига киради. Аслида футбол чўққисини узоқ йиллар давомида эгаллаб турган ўйинчилар бор. Лекин ҳозирги ёшларга ҳақиқий намуна сифатида Эрлинг Холандни кўрсатиш керак. Яна ким зўр? Иброҳимович албатта. Қолганлар эслашга ҳам арзимайди, - деди Златан Иброҳимович.

Златан Иброҳимович 2020 йили “Милан” аъзосига айланган эди. Жорий мавсумда 40 ёшли ҳужумчи тўртта учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!