Зуҳриддин Тоҳиров бронза медали учун курашдан чиқди

Ҳозиргина пара таэквондо бўйича -61 кг вазн тоифасида қатнашаётган вакилимиз Зуҳриддин Тоҳиров бронза медали учун ўтиш баҳсида франциялик Бофа Конгга қарши даянга чиқди.

Афсуски, муросасиз кечган баҳсда вакилимиз 37:24 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Эслатиб ўтамиз, яна бир неча дақиқалардан сўнг аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Зиёда Исоқова ярим финал жангини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!