Буюк дарвозабонлар ва уларнинг ажойиб-у ғаройиб рекордлари

30 март, 01:19 655

Буюк дарвозабонлар ва уларнинг ажойиб-у ғаройиб рекордлари

ЖЧ-2018 саралаш босиқчида Албанияга қарши ўйинда Италия термаси дарвозабони Жанлуиджи Буффон фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказди ва яна бир ўзига хос бўлган натижа қайд этди. . Биз эса шу муносабат билан сизларни дарвозабонлар томонидан ўрнатилган ажойиб рекордлар билан таништирамиз.

>>Жиру ҳам курашга қўшилди ёхуд Франция термаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>Ван Гаалнинг “МЮ”да амалга оширган энг яхши ва энг ёмон трансферлари

>>“Реал”нинг 7-рақам эгалари

• “Васко Да Гама” дарвозабони Жералдо “Мазаропи” Перейра 1816 дақиқа давомида ўз дарвозасидан бирорта тўп олиб чиқмаганва бу жаҳон рекорди саналади;

• Европада эса бу борада “Брюгге” клуби собиқ киперига тенг келадигани топилмаган – 1390 дақиқа “қуруқ” ўйин;

>>Европа термаларида энг кўп гол киритган 10 футболчи

• Жаҳон футболида профессионал мақомида энг кўп ўйин ўтказган дарвозабон Питер Шилтондир – 1391 ўйин;

• Кучли бешлик чемпионатлари орасида энг узун “қуруқ” серия “МЮ”нинг собиқ кипери Эдвин ван Дер Сарга тегишли – 1311 дақиқа;

• Бу борада иккинчи натижа Мануель Нойерга тегишли – 1147 дақиқа. Ноернинг ушбу сериясига жамоадоши Бадштубер нуқта қўйган;

•  Жанлуиджи Буффон эса 1000 ўйинда майдонга тушган ва шулардан 426 та ўйинни “нол”га тугатган;

>>Роналду номидаги аэропорт, Марадона черкови ва бошқалар

• А Сериядаги энг узун “қуруқ серия” ҳам Буффонга тегишли. Ўтган йили ўрнатилган эди мазкур рекорд;

• Испания Ла лигасида эса бу борадаги энг яхши натижа Икер Касильясга тегишли – 952 дақиқа;

• Тўпурар-дарвозабон иборасини Рожерио Сенига қўлласа бўлади. Боиси, унинг ҳисобида оз эмас, кўп эмас 131 та гол мавжуд;

>>“Мхитарянга етадигани йўқ-ми?” ёхуд Арманистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

• АҚШ аёллар термаси дарвозабони – Хоуп Соло терма жамоадаги 102 учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билган. Бундай натижа эркаклар футболида қайд этилмаган;

• Эркаклар футболидаги бу борадаги энг яхши кўрсаткич Икер Касильясда – 101 та “қуруқ” ўйин;

>>Қатар терма жамоаси тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

• Футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабон Жанлуиджи Буффондир. 2001 йилда уни “Ювентус” 52 млн евро эвазига “Парма”дан ҳарид қилган эди;

• “Стяуа” дарвозабони Хельмут Дукадам “Барселона”га қарши кечган ЕЧК финалида пеналтилар сериясида “блаугранаслар”нинг 4 та зарбасини бартараф этиш муваффақ бўлган;

• Фақатгина афсонавий Лев Яшин дарвозабон бўлсада, “Олтин тўп”ни қўлга кирита олган.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади