ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

6 апрель,2017, 09:12 717

ЕЧЛ. Тажриба устунми ёки ёшлик шижоати

Ҳеч ким деярли эътибор ҳам қилмаган бўлса керак. 1/8 финалда “Манчестер Сити”ни ортда қолдирган “Монако” сафида нақд 8 футболчи хали 24 ёшга ҳам тўлмаган эди. Ўша ўйинда гол киритган Килиан Мбаппе 18, Тьемуэ Бакайоко 22 ва Фабиньо 23 ёшда. Ўзини кўрсата олган Бернарду Силва ва Бенжамен Мендилар эндигина 22 баҳорни қаршилашган. Андреа Раджи ўрнига заҳирадан ўйинга қўшилган Альмами Туре эса эндигини 20 га тўлган эди. Умуман олганда, “Монако”нинг ўша баҳсдаги ўртача ёши 22 ни ташкил этган эди. Шундай экан, 32 ёшли жамоа дарвозабони Даниэль Субашич ўзини “болалар боғчаси”да юргандек хис эца керак.

>>Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

>>Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

>>АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?

Ҳозирда курашни давом эттираётган жамоалар орасида ҳам айнан монегаскликлар энг ёши саналишади – 25,28 ёш.

“Боруссия Дортмунд” эса бу борада иккинчи ўринда туради. Дортмундликлар сафида 18 ёшли Пулишич, 19  ёшли Дембеле ва 21 ёшли Вайгльлар мавжуд.

“Қария” жамоалар эса бу “Бавария”, одатдагидек “Ювентус”дир. Мос равишда 28,41 ва 29,55 ёш.

>>Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

Жамоаларнинг ўртача ёши:

“Монако” - 25,28 ёш

“Боруссия Дортмунд” – 25,63

“Барселона” – 27,24

“Атлетико” – 27,37

“Реал” – 27,48

“Лестер” – 28,28

“Бавария” – 28,41

 “Ювентус” – 29,55

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади