АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?
Бугун АПЛдаги футболчилар битта гол учун неча дақиқа сарф этишаётгани билан сизларни таништирамиз. Албатта, бу нисбий нарса ва бу ўртача ҳисобланган натижалардир.
Легионерларимиз. Юртдошларимизнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлари ҳақида
Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида
“Бока Хуниорс”нинг қимматбаҳо сотувлари
Златан Ибрагимович – 156 дақиқа
Златан ушбу мавсум аввалида “МЮ”га келиб қўшилди ва янги жамоага тезда мослашиб кета олди. Буни унинг голларидан ҳам билиш мумкин – 42 ўйинда 27 та гол. АПЛдаги натижалар ҳам ёмон эмас – 26 учрашувда 16 та гол. Халиям, швед дисквалификация сабаб АПЛдаги икки ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келди. Бўлмаса, голлар ҳисоби янада салмоқли бўлармиди… Ибрагимович статистикаларимизга кўра ҳар 156 дақиқада АПЛда рақиблар дарвозасини ишғол этмоқда экан.
>>“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари
Диего Коста – 141 дақиқа
Коста бу мавсум “Челси”га келганидан буён энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ асли бразилиялик бўлган испан ҳужумчиси 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга улгурди. Шулардан 17 таси АПЛ ўйинларига тўғри келади. Бу мавсум Коста АПЛда 26 та ўйин ўтказганлигини инобатга оладиган бўлсак, Диего ҳар 141 дақиқада тўп киритаётганини кўришимиз мумкин.
Алексис Санчес – 131,1 дақиқа
Санчес хусусида ҳам Костага билдирилган фикрларни келтириш мумкин. Алексис бу мавсум Лондонга келганидан буён энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Гарчи, унинг жамоаси жиддий титулларга эришмаётган бўлсада, чилилик футболчи бу мавсум 22 бор гол киритишга улгурди. АПЛдаги голлар сони эса бу голларнинг 18 тасини ташкил этмоқда. Санчесга АПЛда битта гол киритиш учун ўртача 131 дақиқадан бироз кўпроқ вақт керак бўлмоқда.
>>Терма жамоада соврин юта олмаган 10 юлдуз
Серхио Агуеро – 127,3 дақиқа
Манчестерда олтинчи мавсумини ўтказаётган Агуеро бу мавсум Англия чемпионатида ҳар 127 дақиқада гол киритмоқда. Албатта, мавсумнинг аксарият қисмини заҳирада ўтказишига тўғри келгани ҳам унинг мазкур рейтингдаги натижаларини юқорилашига олиб келди.
>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади
Ромелу Лукаку – 125,6 дақиқа
“Эвертон” тарихидаги энг қимматбаҳо футболчи саналадиган Лукаку бу мавсум АПЛда тўпурарлар жадвалида карвонбошилик қилиб келмоқда. Ҳозирда бельгиялик ҳужумчи ҳисобида 21 та гол мавжуд ва унга бунча тўп киритиши учун 30 та ўйин керак бўлди. Буни дақиқаларда ҳисоблайдиган бўлсак 125,6 дақиқага тенг демакдир.
>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар
Харри Кейн – 99,7 дақиқа
Кейн бу мавсум АПЛда 19 та гол киритди ва оғир жароҳат сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди. “Шпорлар”нинг асосий ҳужумчиси бўлган Кейнга битта гол киритиш учун 99,7 дақиқа етарли бўлганини кўришимиз мумкин.
Оливье Жиру – 97,1 дақиқа
Жиру бу мавсум асосан заҳирдан ўйинга қўшилиб, “жокер”лик қилмоқда ва ўзининг муҳим голлари билан “тўпчилар”ни қийин вазиятдан олиб чиқмоқда. Бизнинг рейтингимиздаги дақиқалар ва голлар нисбати бўйича энг яхши кўрсаткич айнан франциялик ҳужумчига тегишлидир.
Изоҳ: Статистика 04.04.2017 ҳолатига
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- “Реал”нинг 7-рақам эгалари
- Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар