Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос бўлган ҳарактери ва принсиплари бўлади. Жумладан, машхур мураббий – Жозе Моуриньонинг ҳам ўзига яраша принсиплари мавжуд ва ҳамма футболчилар ҳам унинг талабига “жавоб” бера олмайди. Қуйида эса айнан, Моуриньога “тўғри келмаган” футболчилар топ-10 лиги билан танишасиз.

АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?

Легионерларимиз. Юртдошларимизнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлари ҳақида

Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

Люк Шоу("МЮда")

“Мен уни Янг, Дармиан ёки Блинд билан тенглаштирмаган бўлар эдим. У юқорида санаган футболчилардан савия борасида ортда қолади ва айни шу сабабдан ҳам у хатто қайдномага ҳам киритилаётгани йўқ” – деб, айтиб ўтган эди Жозе англиялик ҳимоячи ҳақида. Шоуга оғир жароҳатлар халал бериб келмоқда. Албатта, у хали ўз “сўзини айтади”. Аммо бу ходиса “МЮ”да содир бўладими ёки бошқа жамоада, буниси номаълум.

>>“Бока Хуниорс”нинг қимматбаҳо сотувлари

Давид Луиз("Челси"да)

“Ишончим комил, Давид Луизсиз “Челси” янада кучли бўлади”. Бу португалиялик мураббийнинг бразилиялик ҳимоячи тўғрисида айтган гаплари эди. Жозе “Челси”га қайтгач, дастлабки мавсум уни жамоадан кетқазмаган бўлсада, кейинги мавсум Луизни Парижга жўнатиб юборган эди.

>>“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари

Хуан Мата(“МЮ”да)

2012 хамда 2013 йилларда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган Мата Моуриньо келгач, заҳирага “михланди”. Испаниялик ҳимоячи эса мавсум ярмида “МЮ”га “қочиб кетади”. Бироқ, айтишади-ку, бузоқнинг югургани сомонхангача, деб. Қолганини ўзингиз тушунган бўлсангиз керак.

>>Ишсиз юрган топ мураббийлар

Кевин Де Брюйне

“Моур”нинг энг катта хатоларидан бири айнан Де Брюйнедир. “Аристократлар” сафида асосий таркибга кира олмагач, Бундеслигага кетган футболчи немис диёрида шу қадар яхши ўйнадики, “Манчестер Сити” хотамтойлик қилиб, уни катта сумма эвазига уни ўз жамоасига қўшиб олади.

Икер Касильяс

Жароҳатдан қайтган Касильясни ҳам заҳирага “михлаган” Жозе Икерни Диего Лопесга рақобат қиладиган даражада эмас деб айтиб ўтган эди. Шундан сўнг, “Реал” футболчилари ва мухлислари иккига бўлинишади: Мориньо ва Касильяс тарафдорларига.

>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

Ромелу Лукаку

“Челси”да ишлаб юрган пайтлари Моуриньо Лукакуга ҳам “жавоб” бериб юборган эди. Унинг футболчи билан алоқаси қандай эканлигини қуйидаги фактдан ҳам билса бўлади: “Челси” уни “Эвертон”га қайтариб сотиб олиш ҳуқуқисиз сотган.

Фелипе Луис

Луиснинг Моуриньога нимаси ёқмаган билмадик-у, аммо бразилиялик ҳимоячи Жозе билан учрашгуга қадар ва ундан сўнг ЕЧЛ финалида ўйнашга улгурди. Хулоса эса ўзингиздан.

>>“Тиллари бийрон” Пикедан ўзига хос иқтибослар

Максвелл

Моуриньо Италияга келгани хамоноқ, асосий таркиб футболчиси Максвеллни бошланғич таркибдан тушуриб қолган эди. Натижада эса Максвелл фаолиятини “Барселона”да давом эттирган эди.

Нури Шахин

“Боруссия Дортмунд”да икки ажойиб мавсумни ўтказган Шахинга Мадриддаги фаолиятида жароҳатлар панд берган эди. Натижада, туркиялик футболчи ўйин амалиётисиз қолиб кетди ва ҳозирги Шоуга ўхшаш вазиятда жамоани тарк этишга қарор қилади.

Хуан Куадрадо

Куадрадо Моуриньо унга имконият бермаганидан “нолиган” эди. Ҳозирда “Ювентус”да тўп сураётган эквадорлик футболчи ҳам Моуриньонинг талабларига “жавоб бермаган”.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!