Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

6 апрель, 00:25 566

Яна 5 та гол… Ёхуд “Наполи” тарихидаги энг яхши 5 тўпурар

“Наполи” футболчиси Марек Гамшик жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши учун яна 5 та гол етмай турибди. Хали олдинда ўйинлар етарли ва биз шу муносабати билан Неаполь клуби сафида энг кўп гол киритган футболчилар билан сизларни таништиришини мақсад этдик.

Моуриньонинг талабига жавоб бермаган “10 юлдуз”

АПЛ ҳужумчилари битта голни неча дақиқада киритишади?

Легионерларимиз. Юртдошларимизнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган ўйинлари ҳақида

5. Антонио Вояк – 103 та гол

1929-1935 йилларда “Наполи” жамоасида тўп сурган Вояк жамоа сафида 196 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 103 марта ишғол этган. Статистикага эътибор қиладиган бўлсак, Вояк неаполликлар сафидаги ҳар икки учрашувнинг бирида гол киритиб келган.

>>Халқаро Чемпионлар кубоги турнири ҳақида

4. Эдинсон Кавани – 104

“ПСЖ” жамоаси форварди 2010-2013 йилларда Неаполь клуби сафида тўп сурган ва 3 йил ичида 138 та ўйин ўтказган “Эль Матадор” 104 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган. Бир нарса аниқки, уругвайлик футболчи яна ярим мавсум жамоада қолганида, клуб тарихидаги энг яхши тўпурар айнан у бўлар эди.

>>“Севилья”нинг қимматбаҳо сотувлари

3. Аттила Саллустро – 108

1926-1937 йилларда тўп сурган Саллустро рақиблар дарвозасини 108 марта ишғол этган. Унга бунча гол киритиш учун эса 266 учрашув керак бўлган. Аттила жамоа гвардиячилари орасида ҳам топ-10 ликка киради.

>>Ишсиз юрган топ мураббийлар

2. Марек Гамшик – 111

Марек “Наполи” шарафини 2007 йилдан бери ҳимоя этиб келмоқда. “Сан-Паоло” стадионида ўнинчи мавсумини ўтказаётган таржрибали футболчи бу вақт давомида жамоага содиқлигини бир неча бор кўрсатди. Словакиялик футболчига “Ювентус”  ва хатто АПЛнинг гранд клубларидан таклиф лар тушди, бироқ у Кавани ва Игуаиндан фарқли ўлароқ таклфиларни рад этиб, “Наполи”да қолишга қарор қилди. Жамоа сафида икки бор Италия кубоги ва бир бор Суперкубогида ғолиб чиққан словакиялик футболчи рақиблар дарвозасини 111 марта ишғол этган.

>>“Реал” академиясидан ҳам кучли футболчилар чиқади

1. Диего Марадона – 115

1984 йил 10,48 млн еврога “Наполи”га олиб келинган Марадона жамоа сафида 1991 йилга қадар “Сан-Паоло” стадионида тўп сурган. Аргентиналик футбол дахоси икки бор А Серияда ғалаба қозонади ва бир мартадан Италия кубоги, Суперкубоги ва УEФА кубогини қўлга киритади. Ҳозирча эса, Марадона “Наполи” тарихида биринчи… Аммо яна Гамшикнинг 5 та голидан сўнг…

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади