Ярим финалчилар илгари ўзаро қандай ўйнашган?

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ хамда ЕЛ ярим финал жуфтликларини аниқлаб олиш учун қуръа ташланади. Биз эса мазкур жараён олдидан ярим финалга чиққан тўрт жамоа илгари ЕЧЛда ўзаро қандай ҳисоб-китоб қилишгани билан сизларни таништирамиз.

>>АПЛ бразилияликлар учун эмасми?

>>Ҳам “Челси”, ҳам “МЮ”да ўйнаган футболчилар

>>Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!

“Атлетико”

“Монако”га қарши “Атлетико” хали умуман тўп сурмаган. Агарда бугунги қуръада мазкур икки клуб ўзаро рақиб бўладиган бўлса, бу борада илк тўқнашув бўлиб ўтиши мумкин.

“Реал”га қарши эса “матрасчилар” асосан ЕЧЛ финалида ўйнаб келмоқда ва ўзаро ўйинлардаги мутлақ устунлик “Реал” тарафида албатта: 7 ўйин, 1 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият, тўплар нисбати 5-10.

“Ювентус” билан ўйинларда “Атлетико” кичик устунликка эгадир. Аммо бугун қуръа бизга ушбу тўқнашувни кўришни тақдим этса, у холда мазкур тўқнашувдаги статистика Турин клуби фойдасига бироз бўлсада, яхшиланса ажаб эмас. Аммо ҳозирги натижалар қуйидагичадир 1 ўйин, 1 ғалаба ва 1 дуранг, тўплар нисбати 1-0.

>>Ҳам “Насаф” ҳам “Локомотив”да тўп сурган футболчилар(Топ-6)

“Монако”

“Атлетико” билан олдин ўйнамаган.

“Реал” билан ўйинларда “Монако” ёмон ўйнамаган. 2 ўйин, 1 ғалаба ва 1 мағлубият, тўплар нисбати 5-5. Фернандо Морьентеснинг голи эсингиздан чиқмаган бўлса керак.

Монегаскликлар “Ювентус” билан шу вақтга қадар 4 бора тўқнаш келишган. Бу қарама-қаршиликда кичик устунлик “Юве”да эканлгини кўриш мумкин: ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият, тўплар нисбати 4-7.

>>Адурис ТОП-9 ликда ёхуд “Атлетик” тарихидаги энг яхши тўпурарлар

“Реал”

“Атлетико”га қарши баҳслар тўғрисида юқорида тўҳталиб ўтдик.

“Монако” билан эса 2004 йилдан қолиб кетган “алам” мавжуд. Агарда қуръа бизга мазкур тўқнашувни тадқим этса, супер тўқнашув гувоҳига айланишимиз аниқ.

“Реал” итальян жамоалари билан баҳсларда у қадар қийинчиликларга учраётгани йўқ. Аммо “Ювентус” бундан мустасно. “Қаймоқранглилар” туринликларга қарши 18 марта баҳс юритган. Шулардан 8 тасида “Юве” яна шунчасида “қироллик клуби” ғалаба қозонган. Қолган икки ўйинда эса ўз-ўзидан маълумки, кучлар тенг келган. Тўплар нисбати борасидаги устунлик италянлар тарафида 21-18.

Хулоса

Албатта, булар бир статистика ва буларнинг барчаси ортда қолиб кетган натижалардир. Бизга шуниси аниқки, ярим финалда кимлар ўзаро тўқнаш келишидан қатъий назар биз ажойиб ўйинлар гувоҳига айланамиз.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!