"Uzbek Tigers" жамоасининг енгилмас боксчилари (Топ-7)
20 март, 09:20 | 2856
 

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси – AIBA шафеълигида ташкил этилган The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс сериялари энг нуфузли мусобақалар қаторига қўшилди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари 2016 йилдан буён "Uzbek Tigers" номи остида иштирок этмоқда.

"Uzbek Tigers" жамоаси мамлакатимизнинг энг истеъдодли ва кучли боксчиларидан ташкил топган. Боксчиларимиз орасида легионер сифатида бошқа жамоа сафида аввалдан қатнашиб, катта тажриба тўплаган Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов бирор марта мағлуб бўлмаган кам сонли боксчилардан.

"Uzbek Tigers"нинг рақиби "China Dragons" Тошкентга энг зўр боксчиларини олиб келади

"Uzbek Tigers": Хитой аждарларига қарши рингга ким чиқади?

WSB директори Крис Кеннет: Жаҳонга машҳур ўзбек боксчилари мусобақамизда қатнашаётганидан фахрланамиз!

"China Dragons" менежери: Жаҳонда етакчилардан бўлган ўзбек боксчиларидан кўп нарса ўрганишимиз керак

Тўлқин Қиличев: Биринчи учрашувдаги мағлубият бизни эртага ғалабага ундайди

WSB турнири ҳақида батафсил ёхуд UZBEK TIGERS боксчиларининг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай?

Мухлислар “Uzbek Tigers” ғалабасига ишонади!

WSB: "Uzbek Tigers" - "China Dragons". Матбуот анжуманидан фотогалерея

"Uzbek Tigers" боксчилари "China Dragons" жамоасини енгишга сўз берди!

Ўз мухлисларига чиройли ғалабалар тақдим эта бошлаган "Uzbek Tigers" боксчиларини қўллаб-қувватлайлик!

"Uzbek Tigers" - "China Dragons" жангига марҳамат!

SPORTS.uz ахборот портали эътиборингизга WSB турнирида умуман мағлубиятга учрамаган ўзбек боксчилари ҳақида маълумотларни тақдим этади.

1. Ҳасанбой Дўсматов жами 12 маротаба жанг ўтказиб, шуларнинг барчасида ғалаба қозонган.

2014 йил, 31 март. Давид Айрапетян (Россия)

2015 йил, 16 январь. Жозалито Веласкис (Мексика)

2015 йил, 30 январь. Ли Жихао (Хитой)

2015 йил, 13 февраль. Белқосим Хеннуси (Жазоир)

2015 йил, 27 февраль. Йоханус Аргилагос (Куба)

2015 йил, 12 март. Эшлей Уильямс (Уэльс)

2015 йил, 27 март. Яссин Зоҳир (Марокаш)

2015 йил, 17 апрель. Белик Галанов (Россия)

2016 йил, 23 январь. Энтони Ортиз (Куба)

2016 йил, 27 февраль. Темиртош Жуссупов (Қозоғистон)

2016 йил, 22 апрель. Батор Сагалуев (Россия)

2017 йил, 4 март. Батор Сагалуев (Россия)

2. Абдулҳай Шораҳматов "Uzbek Tigers" сафидаги жангларда 2016 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Абдулҳай бешта жангда рақибларини мағлуб этди.

2016 йил, 23 январь. Эдгардо Ролон (Пуэрто-Рико)

2016 йил, 27 фераль. Мериболат Тоитов (Қозоғистон)

2016 йил, 19 март. Яшар Магомедов (Озарбайжон)

2017 йил, 4 февраль. Лонг Ванг (Хитой)

2017 йил, 4 Март. Дмитрий Шарафутдинов (Россия)

3. Фазлиддин Мелибоев ўтган мавсумда учта учрашувда рингга чиқди ва барчасида рақибларини мағлуб этди.

2016 йил, 23 январь. Хорхе Мартинез (Пуэрто-Рико)

2016 йил, 27 февраль. Асхат Валиханов (Қозоғистон)

2016 йил, 19 март. Заур Абдуллаев (Озарбайжон)

4. Шаҳобиддин Зоиров WSB турниридаги иштирокини ўтган йили бошлаган ва бу йил ҳам асосий таркиб боксчиси ҳисобланади. Бироқ янги мавсумда у ҳали жанг ўтказмади.

2016 йил, 23 апрель. Вьячеслав Ташкараков (Россия)

5. Мироншоҳ Иброҳимов бу йилдан ушбу мусобақада қатнашмоқда. У Ҳасанбой Дўсматовга ўринбосар ҳисобланади.

2017 йил, 4 февраль. Ксин Хуан (Хитой)

6. Зуҳриддин Маҳкамов WSB турнирида бу йил Тошкентда ўтказилган турнирда дебют қилди.

2017 йил, 4 март. Ислом Теккев (Россия)

7. Исроил Мадримов ҳам жорий мавсумдан эътиборан "Uzbek Tigers" аъзоси сифатидаги фаолиятини бошлади.

2017 йил, 4 март. Ражаб Ражабов (Россия)

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002