Беларусь чемпионати. Яхшибоевнинг икки голи “Энергетик-БГУ”ни 2-ўринга олиб чиқди
Бугун Беларусь чемпионатида 8-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртларимиз Жасур Яхшибоев ҳамда Шаҳбоз Умаров тўп сурадиган “Энергетик-БГУ” клуби сафарда турнир пешқадами “Слуцк” жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси, “талабалар”нинг ҳар иккала голига Яхшибоев муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Энергетик-БГУ” ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
Беларусь чемпионати. 8-тур
"Слуцк" - "Энергетик-БГУ" 1:2
Голлар: Бала(41) - Яхшибоев (16, 28 ҳар иккиси ҳам пенальтидан)
"Слуцк": Панкратов, Трубило, Образов, Чеботаев, Кривулькин, Коанда, Такулов, Козлов, Умар Бала, Салу, Сирима (Сердюк, 70).
"Энергетик-БГУ": Лесько, Юдчиц, Сокол, Шкурдюк, Мавату, Мирошников, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 46), Тве, Мусаханян.
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (26), Трубило (28), Тве (42), Бакич (67).
Четлатиш: Мусаханян (71).
Фикрлар