Беҳруз Каримов Европадаги фаолиятини катта муваффақият билан бошлади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримовнинг “Лугано”даги дебюти УЕФАнинг учинчи халқаро турнири – Конференциялар лигаси плей-офф босқичига тўғри келди.
Швейцарияликлар бу босқичда Исроилнинг “Маккаби Тель-Авив” жамоасига рўбарў келди. Биринчи учрашувда “Лугано” ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучгани боис, жавоб ўйини олдидан бироз устунликка эга эди.
Исроилликлар жавоб учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун бир соатдан ортиқ тер тўкишига тўғри келди. Ниҳоят, 69-дақиқада Дор Перец пенальтидан ҳисобни очди.
“Лугано” футболчиларига вазиятни ўнглаш учун ўн дақиқа кифоя қилди. Дерек Монкада вужудга келган вазиятдан фойдаланиб, жавоб голини урди. Бу баҳсда ҳисоб тенглашган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра, Швейцария жамоаси 3:2 ҳисобида зафар қучиб, мусобақанинг асосий гуруҳига йўлланма олди.
Куни кеча “Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов ниҳоят легионер сифатида илк ўйинини ўтказди. Учрашувнинг 82-дақиқасида ҳамюртимиз жамоа етакчиларидан бири Ренато Штеффен ўрнига майдонга туширилди.
Бу ҳамюртимиз учун ҳам “Лугано” сафида, ҳам еврокубоклар доирасидаги расмий дебют баҳси бўлди. Каримов хориж клубидаги фаолиятини қитъа миқёсидаги турнирдаги дебют билан бошлаган биринчи ўзбек футболчиси сифатида қайд этилди.
Эндиликда Беҳруз Каримов ва унинг жамоаси кузги мавсумда Конференциялар лигасининг умумий босқичида қитъанинг кучли клубларига қарши майдонга тушади.
10 август куни Швейцария чемпионатининг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Лугано” Термизнинг “Сурхон” жамоасидан клубидан 19 ёшли Беҳруз Каримов трансферини эълон қилди.
Каримов Швейцария клуби билан 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган беш йиллик шартнома имзолади. Трансфер суммаси 250 минг еврога баҳоланди, бундан ташқари бонуслар ҳам кўзда тутилган. “Сурхон” футболчининг кейинги трансферидан 10 фоиз улуш олади.
Беҳруз Каримов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, Колумбия ва Португалияга қарши ўйинларда майдонга тушди.
Хориждан кўп таклиф олган Беҳруз Каримов нега “Лугано”ни танлаганини айтди
Ҳусанов Испания, Франция, Португалия ва Грецияда ўйнайди
Шов-шувли трансферлар оқибати: “Сити” чиғириғидан фақат Ҳусанов ўтди!
Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс"га, Раҳмоналиев ўзи орзу қилган "Барселона"га қарши ўйнайдиган бўлди
Месси Аргентина — Ўзбекистон ўйинини бекор қиладиган бўляпти
Ҳусанов Лига кубогидаги рақибини билиб олди
Шомуродов трансфери бўлмайди!
"Трабзонспор" Шомуродов бўйича нохуш хабар олди!
Ҳусанов ёнига яна бир ўзбек қўшилди! Ўзбекистон УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистондан ўзиб кетди

Фикрлар