Шов-шувли трансферлар оқибати: “Сити” чиғириғидан фақат Ҳусанов ўтди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити”даги авлодлар алмашинуви ҳатто жамоа бошқарувини Хосеп Гвардиола тарк этганидан кейин ҳам тугамади. Аксинча, эди жамоа янги бош мураббий Энцо Мареска талаблари остида яна қайта шакллантирилмоқда.

Европанинг нуфузли нашрлари айни пайтда “Манчестер Сити” таркибида юз бераётган жиддий ўзгаришлар фонида клубнинг сўнгги йиллардаги трансфер сиёсатини таҳлил қилиб чиқди.

Жамоадаги жиддий ўзгаришлар 2025 йилнинг январь ойида, ўша мавсумнинг биринчи қисмида “Манчестер Сити” таназзулга юз тутганидан кейин бошланган эди. Клуб хўжайинлари қишки трансферлар ойнаси даврида жами 180 миллион фунтлик харажат қилиб, бир неча юқори салоҳиятларни ўйинчиларни харид қилди.

“Сити”даги авлодлар алмашинувини 2025 йилнинг 20 январида “Ланс”дан ўзбекистонлик ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг сенсацион тарзда 33,5 миллион фунтга трансфер қилиниши билан бошланди. Охир-оқибат айнан ўзбек футболчиси ўша трансферлар ойнасида жамоага қўшилган беш футболчидан келажакда ҳам “Манчестер Сити”га керак бўлишини исботлай олган ягона ўйинчи бўлиб чиқди.

Абдуқодир Ҳусанов бир пайтда Манчестерга олиб келинган испаниялик ярим ҳимоячи Нико Гонсалес ва мисрлик ҳужумчи Умар Мармуш сўнгги бир неча кун ичида янги манзилга равона бўлди.

26 август куни “Манчестер Сити” ярим ҳимоячи Нико Гонсалеснинг “Ньюкасл”га сотилганини расман эълон қилди.

The Athletic нашри журналисти Дэвид Орнстейн ва инсайдер Фабрицио Романо маълумотларига кўра, Goal ва ESPN ҳам келтирган хабарларда мисрлик ҳужумчи Умар Мармуш келажагини “Тоттенхэм” билан боғлашга қарор қилди.

Унинг трансфери 50 миллион фунт мажбурий сотиб олиш банди билан ижара ва қўшимчасига 10 миллион фунтгача бонусларни ўз ичига олади.

2025 йилги қишки трансферлар ойнаси давридаги шов-шувли харидлар қуйидагича бўлган эди.

Умар Мармуш “Айнтрахт” дан  59 миллион фунтга;

Нико Гонсалес “Порту”дан  50 миллион фунтга;

Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”дан  33,5 миллион фунтга;

Витор Рейс “Палмейрас”дан  29,6 миллион фунтга;

Жума Ба “Реал Вальядолид”дан  5 миллион фунтга олинган эди.

Орадан бир ярим йил ўтиб, ушбу рўйхатдаги энг қиммат икки футболчи – Мармуш ва Гонсалес бир ҳафта ичида клубни тарк этди. .

Витор Рейс ижарада ўйнаб қайтганидан кейин “Манчестер Сити” рўйхатига киритилди, бироқ асосий таркибда муқим жойга эга эмас. Жума Ба ҳам ижарада юрибди ва асосий таркибга киритилиши ҳамон даргумон.

Бу футболчилар орасида Англияга 20 ёшида келган Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” расмий сайти алоҳида таъкидлаганидек,  Англия Премьер-лигаси тарихидаги биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди.

Абдуқодирнинг “Челси”га қарши дебют ўйинидаги хатолари Англиянинг деярли барча футбол студияларида таҳлил ва танқид қилинди. Аммо ҳақиқий ноёб истеъдод эгаси бўлган футболчининг ўша ўйиндан кейинги фаолияти тобора яхшилана бошлади.

Клуб маълумотларига кўра, 2025/2026 мавсумда Ҳусанов жамоанинг аслсий ҳимоячисига айланди. У Англия Премьер-лигасининг энг зўр маркахий ҳимоячиси Марк Гехи билан марказий ҳимояда янги жуфтлик ҳосил қилди.

Бундан ташқари, Ҳусанов Англия кубоги ва Англия лигаси кубоги мусобақаларида ишончли ўйнаб, жамоасининг бош совринларни қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

Goal ҳисоб-китобларига кўра, Ҳусанов ўтган мавсумда барча мусобақаларда жами 37 та ўйин ўтказди.

Англия чемпионатида эса FotMob маълумотларига кўра:

•          1429 дақиқа майдонда бўлган;

•          ўртача баҳоси — 7,12 балл;

•          2 та сариқ карточка олган.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Ҳусанов “Сити”да узоқ қоладиган бўлди. 2026 йилнинг 25 июль куни “Манчестер Сити” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этиб келган Ҳусанов билан янги шартнома тузилганини эълон қилди.

Унга кўра,  битим 2031 йилнинг ярмигача давом этади ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти ҳам бор.

Абдуқодир Ҳусанов 2025 йил қишидаги трансферлар орасида энг оқилона харид бўлгани экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

2025 йил январь ойида клубга келган ўйинчиларнинг ҳозирги ҳолати қуйидагича:

•          Умар Мармуш ва Нико Гонсалес – 2026 йил ёзида клубни тарк этди;

•          Витор Рейс – ҳали ҳам асосий таркиб футболчисига айлана олмади;

•          Абдуқодир Ҳусанов – узоқ муддатли янги шартнома олган ва бош мураббий алмашганидан кейин ҳам асосий таркиб ўйинчиси бўлиб қолган ягона футболчига айланди.

2026 йилнинг ёзида ҳам “Манчестер Сити”да жиддий ўзгаришлар давом этмоқда. Энди жамоани Пеп Гвардиола ўрнини эгаллаган Энцо Мареска бошқаради.

Бу ёз жамоани Родри, Бернарду Силва, Жон Стоунз, Савио, Тижани Рейндерс, Натан Аке, Жеймс Траффорд, Умар Мармуш, Нико Гонсалес тарк этиб бўлди. Ҳали бу рўйхатга янги номлар қўшилиши эҳтимоли катта.

Шу билан бирга “Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа келажагини Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол, Фил Фоден, Жереми Доку, Жанлуижи Доннарумма, Райан Шерки, Эрлинг Холанд, Эллиот Андерсон каби етакчи футболчилар билан боғламоқда.

Ҳусанов Испания, Франция, Португалия ва Грецияда ўйнайди

Беҳруз Каримов Европадаги фаолиятини катта муваффақият билан бошлади

Ҳусанов собиқ жамоаси "Ланс"га, Раҳмоналиев ўзи орзу қилган "Барселона"га қарши ўйнайдиган бўлди

Месси Аргентина — Ўзбекистон ўйинини бекор қиладиган бўляпти

Ҳусанов Лига кубогидаги рақибини билиб олди

Шомуродов трансфери бўлмайди!

"Трабзонспор" Шомуродов бўйича нохуш хабар олди!

Ҳусанов ёнига яна бир ўзбек қўшилди! Ўзбекистон УЕФА Чемпионлар лигасида Қозоғистондан ўзиб кетди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!