"Челси" катта харидга ҳозирлик кўрмоқда

"Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер "Челси"га ўтишга яқин турибди, дея хабар бермоқда Bild.

Манбага кўра, лондонликлар 24 ёшли футболчига 5 йиллик шартнома таклиф этилади. Унга кўра, ҳужумчи йилига 10 миллион евро маош олади.

Олдинроқ, футболчи учун "Интер", "Ювентус" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Вернер жорий мавсумда "Лейпциг" либосида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол ва 12 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!