Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси томонидан брифинг ўтказилди
Каратэ шарқ яккакурашлари орасида энг қадимий спорт турларидан бири десак, янглишмаган бўламиз. Айниқса, анъанавий каратэ азалдан инсонларни эътиборини тортиб, ўзини ҳимоя қилиш учун асосий қўлланма бўлиб хизмат қилган.
Каратэнинг кўплаб йўналишлари қаторида юртимизда анъанавий (ITKF)нинг ривожи учун ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019 йил 11 ноябрда "Анъанавий каратэ-до"ни янада ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтказилди ва Шуҳрат Кушмуродов бошчилигида федерация ташкил этилганди.
Албатта, пандемия сабабли, юртимизда ушбу яккакураш бўйича ўтказиладиган бир қатор турнирлар қолдирилди. Энди эса ушбу масалаларни ҳал қилиш борасида яъни, қолдирилган турнирларни ўтказилиши, юртимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш, ҳудудий бўлинмалар ташкил қилиш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзининг тарғиботи федерациянинг кун тартибидан ўрин олган. Шунинг учун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерациясида брифинг ўтказилди.
Брифингда юқорида таъкидлаб ўтилган масалалар ўрин олди ва федерация раҳбари Шуҳрат Кушмуродов келажакдаги режалар билан ўртоқлашди. Шунингдек, ҳал қилинмаган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш ва тез суръатларда чекка қишлоқларда ҳам ушбу спорт турини ривожлантириш учун дастур йўлга қўйилишини баён этди. Қолаверса, йил якунида Ўзбекистон Кубогини юқори савияда ташкил этилиши ҳам асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланди.
Фикрлар