"Удинезе" - "Женоа": Шомуродов майдонга тушишга тайёрланмоқда (матнли трансляция)

Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Женоа" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

ЯНГИЛАШ

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Маттиа Перин рақиб ҳужумини очиқчасига тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди. Унинг ўрнига Гальданига дарвозадан ўрин олди. 

  • 90+'

    Жанлука Скамакканинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Скамакканинг узатмасини Зайц дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 89'

    Мазьелло ўрнига Дестро майдонга тушди. 

  • 87'

    Баделнинг олис масофадан берган зарбаси қаршисидаги биринчи ҳимоячигаёқ тегиб қайтди. 

  • 85'

    Гильоне ва Шомуродов бир-бирини тушунмай қолди. Тўп йўқотилди. 

  • 84'

    Де Паулнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 83'

    "Удинезе" шошмай ҳаракат қилмоқда. 

  • 81'

    "Женоа" таркибида Парижини Пеллегрини ўрнига майдонга тушди. 

  • 79'

    "Женоа" ҳамон тўп билан муомала қилмоқда. Босим давом эттириляпти. 

  • 76'

    Галданига ноқулай вазиятда турганига қарамай, зарба беришга қарор қилди. Аммо тўп оёққа ўрнашмади. 

  • 72'

    Элдор майдонга тушгач, генуяликлар, асосан, иккинчи қаватга эътибор қаратмоқда. Узатмалар ўтмаяпти. 

  • 71'

    Бурчакдан узатилган тўпга "Женоа"нинг бирорта футболчиси етиб бора олмади. 

  • 71'

    Гильоненинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 68'

    Шомуродов Пандев ўрнига майдонга тушди. Зайц эса Стураро ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 63'

    Бадель сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 59'

    Пеллегринининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 54'

    Зегелар ("Удинезе") қоидани қўпол равишда бузди. Ҳакам фикрича, ҳозирча карточка шарт эмас. 

  • 52'

    Мезбонлар хотиржам ўйнашга интилмоқда. 

  • 49'

    "Женоа" иккинчи таймни фаол бошлади. 

  • 46'

    "Женоа" таркибида жароҳатланган Бираски ўрнига Гальданига майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Калварезе жамоаларни танаффусга таклиф этди. 

  • 45+'

    Бираски ("Женоа") жароҳат олган кўринади. Унга танаффусда ёрдам кўрсатилса керак. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Бурчак зарбасидан сўнг, Пандев шерикларига аниқ тарзда тўпни етказиб бера олмади. 

  • 43'

    "Удинезе" голдан кейин ҳам ташаббусни ушлаб турибди. 

  • 40'

    Генуяликлар босим уюштирмаяпти. Ҳимояда тўпсиз турган ҳолда гол уриш имконсиз.

  • 37'

    "Удинезе" тўпни хотиржамлик билан назорат қилмоқда. 

  • 34'

    ГОЛ! "Удинезе" ҳисобни очмоқда. Жарима майдони кираверишида дарвоза томон йўлланган зарба дарвоза тўридан жой олди. 

  • 31'

    "Удинезе"нинг бурчак зарбасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 30'

    Мазьелло ("Женоа") сариқ карточка ишлаб олди

  • 27'

    "Женоа" ҳужумлар ташкил эта бошлади. 

  • 25'

    Бурчак зарбасидан генуяликлар наф чиқара олмади. 

  • 24'

    Баделнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 21'

    Банининг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 20'

    "Женоа"нинг бурчак зарбаси ҳам қайтарилди. 

  • 19'

    Бурчак зарбаси мезбонларга самара келтирмади. 

  • 17'

    "Удинезе" футболчисининг дарвоза ёнгинасидан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 15'

    "Удинезе" тўп назоратида кичик устунликка эга. 

  • 13'

    Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқдалар. Тўп жуда тез олдириб қўйиляпти. 

  • 11'

    "Женоа" қарши ҳужумларга ўта бошлади. Аммо зарбаларгача етиб бормаяпти. 

  • 9'

    "Женоа" ўз яриммайдонидан чиқиб кета олмаяпти. 

  • 7'

    "Удинезе" рақибга босим уюштира бошлади. 

  • 5'

    Скамакка ўзига узатилган тўпни узоқлаштириб юборди. 

  • 4'

    Бурчак узатмасидан сўнг, Самирнинг ("Удинезе") бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 2'

    Илк дақиқадан "Женоа" ҳужумга ўтишга уруниб кўрди. Аммо мезбонлар ишончли ҳаракат қилиб тўпни олиб қўйди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Шомуродов захирадаги ўрнига бориб жойлашди. 

  • 0'

    "Женоа"нинг чигалёзди машқлари:

  • 0'

    "Женоа" эса дастлабки дақиқаларни қуйидаги футболчилар билан бошлайди. 

  • 0'

    ""Удинезе" таркиби қуйидагича: 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 8-тури доирасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби "Удинезе" меҳмони бўлади. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!