"Вест Хэм" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция

Англия Премьер лигаси 11-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм" меҳмони бўлади. Ушбу баҳсни сайтимиз орқали матнли трансляциясини томоша қилишингиз мумкин.

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бенраманинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 85'

    Цоуфал ўрнига Бенжамин Жонсон майдонга тушди.

  • 84'

    Кросуэллнинг зарбасини Хендерсон қийинчилик қайтарди.

  • 82'

    Рэшфорддан қанотдан зарба йўллади, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 81'

    Бенраманинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 78'

    ГООООООООООООЛ! Мата Рэшфордни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди, бу сафар Маркус адашмади.

  • 76'

    Жаррод Боуни ўрнига Мануэль Лансини ўйинга қўшилди.

  • 76'

    Муҳаммад Сан Бенрахма Пабло Форналс майдонга тушди.

  • 75'

    Рэшфордга шифкорлар кўмак беришмоқда.

  • 74'

    Рэшфорд тўпни эгаллаб олиб, бутун майдонни босиб ўтди, бироқ жарима майдони яқинида тўпни йўқотди.

  • 72'

    УХХХХХХ! Рэшфорд дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди.

  • 71'

    Огбонна Мактоминейга қўпол ўйнади.

  • 70'

    Мактоминей рақибини тўхтатиб қолди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 69'

    Рэшфорднинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 68'

    ГОООООООООООООЛ! Гринвуд Теллес узатмасини ўзига бўйсундириб олиб, дарвоза кучли ззарба йўллади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

  • 67'

    Гол инобатга олинди.

  • 66'

    Хакам ВАРни кўриб чиқмоқда.

  • 65'

    ГООООООООООООООООЛ! Погба Фернандеш пасидан сўнг жарима майдони ташқарсидан кучли зарба йўллади ва дарвозани ишғол қилди.

  • 63'

    МЮ тўпни назорат қилмоқда.

  • 62'

    Хуан Мата Антони Марсьяль ўрнига ўйинни давом эттиради.

  • 60'

    Рэшфорд қанотдан жарима майдони ичига кириб, кучли зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 58'

    Қанот хакамининг байроғи кўтарилди. Марсьяль ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 55'

    УХХХХË Мактоминейнинг кучли зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

  • 54'

    Гринвуднинг зарбаси Марсьялга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 53'

    Магуайрнинг узоқдан йўллаган зарбасини Фабиански ушлаб олди.

  • 52'

    Цоуфалнинг узатмаси хавфли чиқди, Боуэн тўпга ета олмади.

  • 49'

    Теллес рақибини йиқитди, хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 47'

    Огбонна Марсьялга қўполлик ишлатди, хакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Эдинсон Кавани захирига олинди, Маркус Рэшфорд ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Бруно Фернандеш Донни Ван де Бек ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Тайм якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Ван Биссака олдинга бораётган Боувенни зарарсизлантирди.

  • 44'

    УХХХХ! Марсьялнинг кучли зарбасини Фабиански қайтарди.

  • 43'

    Халлернинг зарбаси ўхшамай қолди.

  • 40'

    Халлер ҳимоячилар хатосидан сўнг дарвозабонни ҳам алдаб ўтди, бироқ сўнгги зарбани бера олмади.

  • 38'

    ГООООЛ! Соучек бурчакдан узатилган пасдан сўнг дарвозага йўл топди.

  • 38'

    Боуэннинг қанотдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

  • 36'

    Погба жарима майдони ташқарсидан кучсиз зарба йўллади, дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 35'

    Форнелс яқин масофадан кучсиз зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди ва Хендерсон тўпни эгаллаб олди.

  • 34'

    Гринвуднинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 33'

    Боуэннинг узатмасидан сўнг Форналс дарвозага ноаниқ зарба йўллади.

  • 31'

    Масуаку жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 28'

    Эдинсон Кавани тўп узатилаётган паллада офсайдда қолиб кетди.

  • 26'

    Марсьяль тўпни қўли ёрдамида тўхтатиб қолди.

  • 25'

    Погбанинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди, МЮ ҳужуми давом этади.

  • 25'

    Соучек Погбани йиқитди, хакам жарима тўпи белгилади.

  • 24'

    Алекс Теллеснинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 21'

    Масуакунинг жамоадошига узатмасини Магуайр тўхтатиб қолди.

  • 19'

    Марсьялнинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди.

  • 18'

    Боуэен Мактоминейни йиқитиб, тўпни эгаллаб олди. Хакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 17'

    Соучек Мактоминейга қўполлик ишлатди.

  • 16'

    Арон Крессуэллнинг зарбасига ван Биссака блок қўйди.

  • 13'

    Себастьен Халлер офсайдда.

  • 9'

    Жаррод Боуэн ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 8'

    Мэйсон Гринвуднинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 6'

    Скотт Мактоминей жамоадошига тўпни узатди, бироқ Алекс Теллес тўпга ета олмади.

  • 4'

    Эдинсон Кавани Харри Магуайр узатмасига ета олмади.

  • 2'

    Жаррод Боуэнннинг жарима майдони чизиғидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 2'

    Пабло Форналснинг зарбасини Дин Хендерсон қайтарди.

  • 1'

    Жаррод Боуэннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  •  

     

     

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!