Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Элнур Aбдураимовнинг жанг санаси маълум бўлди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У Мексикада жанг қилади.

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (61 кг) ўз фаолиятини олиб бораётган Элнур Aбдураимов 12 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида "Мир бокса" промоутерлик компанияси ўз инстаграм саҳифасида маълум қилди. Жанг Мексикада бўлиб ўтади, аммо рақиб борасида ҳали маълумот берилганича йўқ.

Элнур Aбдураимов профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратган.

Охирги жангини 2019 йингнинг май ойида ўтказган ва унда Исса Нампепече устидан нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ