"Манчестер Сити" - "Вест Бромвич": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 13-турида "Манчестер Сити" "Вест Бромвич"ни қабул қилади. Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Натан Акенинг подкати ўхгамади ва ҳака унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 90+2'

    Ромейн Сойерс сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+1'

    Илкай Гюндоган баланд саркраб, дарвозага зарба йўллади, Сем Жонстондан сейв.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Ли Пелтьер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 88'

    Серхио Агуэро қанотда тўпни эгаллаб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоўанинг ёнидан ўтиб, майдонни тарк этди.

  • 87'

    Мэтт Филлипс ўйинни тарк этди, Ли Пелтьер майдонга тушди.

  • 85'

    Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасини Сем Донстон қийинчилик билан қайтарди.

  • 84'

    Вест Бромвич футболчиси қўполлик ишлатди.

  • 82'

    Натан Аке қўполлик ишлатди.

  • 80'

    Жейк Ливермор ўйинни тарк этди, Филип Кровинович баҳсни давом эттиради.

  • 79'

    Вест Бромвчи футболчиси қўполлик ишлатди.

  • 79'

    Кевин де Брюйнениг бурчакдан узатган паси Серхио Агуэрога тегиб йўналишини ўзгартирди, бироқ Сем Жонстон тўпни эгаллаб олди.

  • 78'

    Кевин де Брюйненинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 75'

    Фил Фоден ўрнига Серхио Агуэро ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Бенжамин Менди майдонни тарк этди, Кайл Уокер майдонга тушди.

  • 70'

    Славен Билич ўзгариш ҳозирламоқда. Карлин Грант захирага олинди, Чарли Остин майдонга тушди.

  • 68'

    Кевин де Брюйненинг узатган пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 64'

    Жоау Канселунинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 62'

    Мэтт Филлипс жарима майдони ичида Эдерсон дарвозаси томон зарба йўллади, ноаниқ.

  • 58'

    Рахим Стерлингга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 57'

    Рахим Стерингнинг 2 метрлардан йўллаган зарбасини Сем Жонстон қайтарди.

  • 56'

    Габриэл Жезус ҳимоячини ортда қолдира олмади, тўп Вест Бромвич футболчисидан майдонни тарк этди.

  • 56'

    Габриэль Жезуснинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 51'

    Жоау Кансуленинг зарбасидан сўнг Сем Жонстон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Ҳакам жамоларни танаффусга таклиф қилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГОООООООЛ! Жарима майдони яқинида Семи Аджайининг кучсиз зарбаси рикошет билан даврозага бориб тушди.

  • 42'

    Жоау Канселу Грейди Дианганага қўполлик ишлатди.

  • 41'

    Кевин де Брюйненинг жарима зарбасидан узатган паси хеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

  • 40'

    Конор Галлахер Габриэл Жезусга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 38'

    Кевин де Брюйненинг бурчак зарбасидан узатмасидан сўнг Жоау Канселу ноаниқ зарба берди.

  • 37'

    Фил Фоденнинг жарима майдони ичида Рахим Стерлингга узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 32'

    Конор Галлахернинг жарима чизиғи устидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 30'

    ГООООООООЛ! Илкай Гюндоганнинг дарвозага тўхтатмасдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

  • 27'

    Рахим Стерлинг жарима майдони ичида ҳимоячиларни алдаб ўтишга уринди ва тўпни йўқотди.

  • 25'

    Рубен Диашнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 25'

    Кевин де Брюйненинг узатмасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 23'

    Вест Бромвич футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 21'

    Бенжамин Мендининг юқорилатиб узатган паси ноаниқ чиқди.

  • 20'

    Илкай Гюндоганга Жейк Ливермор қўполлик ишлатди.

  • 19'

    Фил Фоден офсайдда қолиб кетди, дея қайд этди лайнсмен.

  • 18'

    Кевин де Брюйненнг узатган пасини Сем Жонстон осонлик билан ушлаб олди.

  • 17'

    Рахим Стерлингга узатма кучлироқ чиқди, дарвозабон тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 16'

    Сити футболчисининг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 15'

    Сем Жонстон тўпни ушлашда хато ўйнади, бурчак тўпи.

  • 14'

    Жоау Канселунинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтариб юборди.

  • 13'

    Кевин де Брюйне тўпни узатаётганда Фоден ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 12'

    Кевин де Брюйненинг жарима майдонига узатмасини Сем Жонстон ушлаб олди.

  • 9'

    Жоау Канселунинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 8'

    Ҳимоячилар хатосидан сўнг Карлан Грант дарвозага зарба йўллади, Эдерсон тўпни қайтарди.

  • 5'

    Кевин де Брюйненинг узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 4'

    Вест Бромвич футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 2'

    Жоау Канселу тўпга етиб бора олмади. Вест Бромвич дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Бугунги баҳсни Питер Бэнкс бошқаради.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!