"Эвертон" - "Арсенал": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 14-турида "Эвертон" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+6'

    Ўйин якунланди.

  • 90+5'

    Букайо Саканинг пасига биринчи бўлиб Жордан Пикфорд етиб келди.

  • 90+3'

    Доминик Кальверт-Льюин ўрнига Женк Тосун майдонга тушди.

  • 90+3'

    Доминик Кальверт-Льюин вақт чўзгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Ричарлисон ўрнига Жонжо Кенни майдонга тушди.

  • 90+1'

    Жозеф Уиллок қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Доминик Кальверт-Льюин  бурчак тўпини ўйин билан давом эттирди.

  • 89'

    Букайо Сака ҳужумда фол ишлатди.

  • 87'

    Жозеф Уиллокнинг зарбаси дарвозанинг чап томонидан ўтиб кетди.

  • 86'

    Букайо Саканинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 86'

    Мартинелли тўпни жарима майдонига етказиб берди, бироқ унинг пасига жамоадошлари ета олмади.

  • 85'

    Киран Тирнининг узатмасига Александр Ляказетт ета олмади.

  • 83'

    Алекс Ивоби заҳирага олинди, Шимус Коулмэн майдонга тушди.

  • 82'

    Мэйсон Холгейтнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 80'

    Ричарлисоннинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 78'

    Жозеф Уиллокнинг узатмаси ўхшамай қолди.

  • 77'

    Гильфи Сигурдссоннинг узатмаси кучли чиқди ва майдонни тарк этди.

  • 77'

    Роб Холдинг қўпол ўйнади ва ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 76'

    Эдвард Нкетиа ўрнини Александр Ляказеттга бўшатиб берди.

  • 74'

    Виллианнинг зарбаси дарвозанинг чап томонидан ўтиб кетди.

  • 72'

    Николас Пепе ўрнига Мартинелли майдонга тушди.

  • 67'

    Даниэль Себальос тўпни юқорилатиб етказиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб, тўпни қайтаришди.

  • 64'

    Мохамед Эль-Ненни ўрнига Жозеф Уиллок майдонга тушди.

  • 64'

    Ричарлисоннинг жарима майдони марказига узатган пасини ҳимоячи узоқлаштирди.

  • 62'

    Бен Годфрининг қанотдан узатган пасига жаомадоши ета олмади.

  • 59'

    Букайо Саканинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 58'

    Ричарлисон жарима майдони яқинида қўполлик ишлатди.

  • 58'

    Николас Пепенинг пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 54'

    Виллианнинг узатмасини Давид Луис дарвозага йўллади, бироқ Жордан Пикфорд вазиятн баратарф этди.

  • 53'

    Киран Тирнининг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 51'

    Эдвард Нкетиа қўполлиги сабаб ўйин тўхтатилди.

  • 48'

    Алекс Ивобининг пасини Бернд Лено ушлаб олди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    ГООООООЛ! Гильфи Сигурдссоннинг бурчакдан узатган пасини Йерри Мина боши билан дарвозанинг яқин бурчагини ишғол қилди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Доминик Кальверт-Льюин дарвозанинг чап юқори бурчагига кучли зарба йўллади, Бернд Лено қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 41'

    Гильфи Сигурдссоннинг зарбаси жонли деворга тегди.

  • 40'

    Киран Тирни жарима майдони яқинида рақибни йиқитди, ҳакам сариқ карточка кўрсатид.

  • 38'

    Мэйсон Холгейтнинг узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади.

  • 35'

    ГОООООООЛ! Николас Пепе 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди.

  • 33'

    Том Дэвис жарима майдони ичида рақибини йиқитди, ҳакам унинг жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади.

  • 30'

    Алекс Ивобининг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 27'

    Виллианнинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 27'

    Букайо Сака дарвоза томон югурди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 25'

    Эдвард Нкетиа тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага кучли зарба йўллади, ноаниқ.

  • 22'

    ГОООООООООЛ! Алекс Ивобининг узатмасини Доминик Кальверт-Льюин дарвозага тўғрилаб юбормоқчи бўлди, бироқ тўп Роб Холдингга тегиб йўналишини ўзгартирди ва дарвозага бориб тушди.

  • 21'

    Майкл Киннинг узатган пасини Бернд Лено эгаллаб олди.

  • 18'

    Эдвард Нкетиа жарима майдонига киришга уриниб кўрди, бироқ унда тўп тоза ўйнаб олиб қўйишди.

  • 16'

    Эль-Ненни қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 15'

    Майкл Кин зарба бериш нуқтасига чиқиб борди ва кучли зарба берди, ноаниқ.

  • 12'

    Алекс Ивобининг узатмасини Бернд Лено ушлаб олди.

  • 11'

    Доминик Кальверт-Льюин тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячи аниқ ўйнаб ундан тўпни олиб қўйди.

  • 8'

    Мэйсон Холгейтнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

  • 5'

    Бен Дэвис рақибига қўполлик ишлатди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!