"Манчестер Юнайтед" - "Лидс": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 14-турида "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни ўз майдонида қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+2'

    Эдинсон Каванининг зарбаси Иллан Месье қайтарди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Жек Харрисоннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 89'

    Алекс Теллнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 89'

    Скотт Мактоминейнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 88'

    Антони Марсьяльнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 87'

    Фред ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ Иллан Месье зарбани қайтарди.

  • 86'

    Алекс Теллеснинг узатмасини Харри Магуйар дарвозага тўғриламоқчи бўлди, ноаниқ.

  • 86'

    Алекс Теллес дарвозабон билан яккама-якка вазиятгадан фойдалана олмади.

  • 85'

    Эдинсон Каванининг кучли зарбасини Иллан Месье қайтарди.

  • 82'

    Люк Эйлингнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 81'

    Жек Харрисоннинг узатмасини Фред майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 81'

    Жек Харрисоннинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 79'

    Скотт Мактоминейнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 78'

    Паскаль Стрёйкнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 77'

    Рафиньянинг зарбасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 73'

    ГООООООЛ! Стюарт Даллас кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

  • 73'

    Антони Марсьяльнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 71'

    Лиам Купер ўрнига Лейф Дэвис ўйинни давом эттиради.

  • 71'

    Маркус Рэшфорд ўрнига Эдинсон Кавани майдонга тушди.

  • 71'

    Донни Ван де Бек ўйинга қўшилди, Бруно Фернандеш майдонни тарк этди.

  • 70'

    ГОООООООЛ! Бруно Фернандеш пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 68'

    Паскаль Стрёйк Антони Марьсляни жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти.

  • 66'

    ГОООООООЛ! Дэниел Жеймс ҳимоячини ортда қолдириб, кучли зарба йўллади ва дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

  • 65'

    Рафиньянинг узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 65'

    Рафиньянинг кучли зарбасини Де Хеа қайтариб юборди.

  • 62'

    Алекс Теллеснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 61'

    Люк Шоу ўрнига Алекс Теллес майдонга тушди.

  • 60'

    Антони Марсьялнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарсига чиқариб юборди.

  • 57'

    Люк Шоунинг узатмасини Иллан Месье узоқлаштириб юборди.

  • 57'

    Бруно Фернандешнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 56'

    Паскаль Стрёйк Маркус Рэшфорга қўполлик ишлатди.

  • 56'

    Люк Шоунинг паси ҳаммадан ўтиб кетди, ўйин давом этади.

  • 55'

    Бруно Фернандешнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 54'

    Жек Харрисоннинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтариб юборди.

  • 53'

    Дэниел Жеймс симулияция учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 51'

    Рафиньянинг зарбасини Де Хеа қийинчилик билан қайтарди, қайтган тўпни Магуайр майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 48'

    Антони Марсьял Бруно Фернандеш пасидан сўнг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 46'

    Матеуш Клих майдонни тарк этди, Жейми Шеклто ўйинга қўшилди.

  • 46'

    Калвин Филлипс захирага олинди, Паскаль Стрёйк майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бруно Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 44'

    Маркус Рэшфорднинг кучли зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.

  • 43'

    Рафиньянинг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 42'

    ГООООООЛ! Лиам Купер бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

  • 40'

    Антони Марсьяль офсайдда қолиб кетди.

  • 37'

    ГОООООООЛ! Антони Марсьяль бурчакдан узатилган пасни жамоадошига ўтказиб юборди, Виктор Линделёф эса боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

  • 36'

    Люк Шоунинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарсига чиқариб юборди.

  • 35'

    Калвин Филлипснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 34'

    Рафиньянинг узатмаси Дэнниел Жеймсга тегиб майдонни тарк этди.

  • 33'

    Жек Харрисоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 30'

    Люк Шоунинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 30'

    Антони Марсьяль дрилинг ишлатди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 29'

    Бруно Фернандешнинг кучли зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 28'

    Калвин Филлипснинг бурчакдан узатган паси Бруну Фернандеш узоқлаштирди.

  • 27'

    Калвин Филлипснинг узатмасини Давид де Хеа узоқлаштирди.

  • 26'

    Родригонинг узатмасини Аарон ван Биссака майдондан чиқариб юборди.

  • 25'

    Жарима майдони ичига қанотдан етказиб берилган пасни Патрик Бэмфорд дарвозага ноаниқ зарба берди.

  • 24'

    Рафиньянинг рейдини Фред тўхтатиб қолди.

  • 20'

    ГОООООООЛ! Бруно Фернандеш жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди.

  • 19'

    Патрик Бэмфорд ўйиндан ташқари ҳолатда.

  • 18'

    Қанотда Харри Магуайр тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 16'

    Бруно Фернандешнинг юқорилатиб узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 15'

    Эгзиян Алиоски Маркус Рэшфордга қўполлик ишлатди.

  • 14'

    Антони Марсьялнинг узатмаси Маркус Рэшфордга етиб бормади.

  • 11'

    Люк Шоунинг бурчакдан узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 10'

    Маркус Рэшфорд ҳимоячини ортда қолдириб, жарима майдони ичида кучли зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 8'

    Патрик Бэмфорд дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди, бироқ зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 3'

    ГОООООООЛ! Скот Мактоминей Антони Марсьлянинг узатмасини ўзига бўйсундириб, тўпни дарвозанинг ўнг томонига жойлаб қўйди.

  • 2'

    ГООООООООЛ! Скот Мактоминей Бруно Фернандешдан тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба билан ҳисобни очди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Таркиблар билан танишинг:

    Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Линделеф, Джеймс, Фред, Бруну Фернандеш, Мактомини, Марсьяль, Рэшфорд.

    Лидс – Мелье, Эйлинг, Даллас, Купер, Клих, Харрисон, Алиоски, Филлипс, Рафинья, Бэмфорд, Родриго.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!