"Корнелья" - "Барселона": Матнли трансляция

Испания Кубоги доирасида "Корнелья" "Барселона" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 120+2'

    Ўйин якунланди.

  • 120+1'

    ГОООЛ! Мартин Брэйтуэйт рақиб дарвозасини ишғол қилди.

  • 118'

    Альберт Эстеллес иккинчи сариқ карточкаси қиизлга айланди.

  • 117'

    Конрад Де Ла Фуэнтенинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 113'

    Александре Плаа Пегуэро қўполлик ишлатди, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.

  • 110'

    Усман Дембеле жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 109'

    Агус Мединанинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 108'

    Агус Мединанинг узатмаси ноаниқ чиқди.

  • 108'

    Серхио Бускетс ўйин қоидрасини бузди, рақиб жарима тўпи тепади.

  • 106'

    Миралем Пьянич ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

  • 106'

    Иккинчи қўшимча тайм бошланди.

  • 105+1'

    Биринчи қўшимча тайм якунланди.

  • 105'

    Биринчи қўшимча бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 103'

    Усман Дембеленинг бурчакдан узатиб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 102'

    Конрад Де Ла Фуэнте дарвоза томон зарба йўллади, дарвозабон жамоасини қутқариб қолди.

  • 102'

    Антуан Гризманн ўрнини Конрад Де Ла Фуэнтега бўшатиб берди.

  • 100'

    Антуан Гризманн ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, бироқ зарбаси дарвозага етиб бормади.

  • 97'

    Элой ўрнини Александре Пла Пегеэро эгаллади.

  • 96'

    Агус Медина қўполлик ишлатди ва ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 93'

    Усман Дембеле дарвозани ишғол қилди.

  • 92'

    Рамон Хуан Рамиреснинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 91'

    Қўшимча дақиқалар бошланди.

  • 90+4'

    Иккинчи тайм якунланди.

  • 90+3'

    Клеман Ленгленинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 90'

    Иккинчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Рональд Араухонинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 89'

    Миралем Пьянич дарвозага зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 84'

    Кевин Преса ўрнини Ашалеу Санмарти тўлдирди.

  • 84'

    Мартин Брэйтуэйт дарвоза томон зарба йўллади, зарба ноаниқ чиқди.

  • 84'

    Усман Дембеле бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 83'

    Усман Дембеленинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 80'

    Усман Дембеле пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

  • 79'

    Поль Морено жарима майдони ичида қўполлик ишлатди, ҳакам 11 метрли жарима тўпи белгилади.

  • 76'

    Антуан Гризманннинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 74'

    Тринкан ўрнини Педрига бўшатиб берди.

  • 74'

    Серхио Бускетс майдонга тушди, Илайс Мориба захирага олинди.

  • 73'

    Агус Медина дарвоза томон зарбаси беришга уриниб кўрди, бироқ унинг зарбасини Нето ушлаб олди.

  • 71'

    Илайс Морибанинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 68'

     Хавьер Онтиверос ўрнини Гонсало Кармона Доя эгаллади.

  • 68'

    Макс Марсет ўрнига Чикуэ майдонга тушди.

  • 68'

    Хавьер Онтиверос рақиб жарима майдонида зарба бера олмади.

  • 63'

    Хавьер Онтивероснинг рақиб жарима майдонига юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 60'

    Элой рақиб дарвозасини нишонга олишга уринди, бироқ зарба ноаниқ чиқди.

  • 58'

    Антуан Гризманн яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади.

  • 58'

    Кевин Преска подкатлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Оскар Мингеса тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 50'

    Рональд Араухо тўқнашувда жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 48'

    Миралем Пьяничнинг зарбасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.

  • 48'

    Мартин Брэйтуэйт дарвозага кучли зарба йўллади, голкипер қийинчилик билан тўпни қайтарди.

  • 46'

    Рикард Пуч ўрнини Усмон Дембеле эгаллади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди.

  • 43'

    Корнелья бурчак тўпидан фойдалана олмади.

  • 40'

    Миралем Пьянич 11 метрлик жарима тўпнини аниқ амалга ошира олмади, Роман Хуан Рамирес зарбани қайтарди.

  • 39'

    Альберт Эстеллес жарима майдони ичида қўполлик ишлатди, ҳакам футболчига сариқ карточка кўрсатди ва пенальти белгилади.

  • 38'

    Мартин Брэйтуэйт жарима майдонида тўпни эгаллаб олди, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 36'

    Элой рақиб дарвозасини нишонга олишга уринди, зарбага аниқлик етишмади.

  • 35'

    Тринкан бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллашга уринди, дарвозабон зарбани қайтарди.

  • 33'

    Илайс Мориба тўпни даврозага узатишга уринди, тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 31'

    Хавьер Онтивероснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 25'

    Жерар Мартеннинг қўлига тўп тегди, ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 23'

    Агус Медина узатган пасни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 22'

    Миралем Пьянич бурчакдан тўпни узоқлаштирди, ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 22'

    Мартин Брэйтуэйт тўп билан рақиб майдонида эркин муомила қила олмади, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарсига чиқариб юборди.

  • 20'

    Рональд Араухонинг паси ноаниқ чиқди.

  • 16'

    Антуан Гризманннинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 16'

    Илайс Мориба тўпни рақиб дарвоза ҳудудига оширди, бироқ унинг паси аниқ чиқмади.

  • 14'

    Меҳмонлар тўпни назорат қилиб турибди.

  • 11'

    Миралем Пьянич рақиб дарвозасига зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 8'

    Агус Медина тўпни ўйинга киритиб берди, футболчилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 7'

    Агус Медина ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 6'

    Агус Медина тўпни бурчакдан узатиб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқаришди.

  • 6'

    Элой тўпни рақиб жарима майдонига узтиб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, лайнсмен бурчак тўпи қайд этди.

  • 6'

    Миралем Пьянич қўполлик ишлатгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 5'

    Илайс Мориба рақибига қўполлик ишлатди.

  • 3'

    Элой тўпни рақиб жарима майдонига етказиб берди, бироқ ҳимоячилар бунга тайёр эди.

  • 2'

    Илайс Мориба ўйин қоидасини бузди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!