Ўта оғир вазндаги ўзбек боксчиси рақибни медалсиз қолдирди, ўзи олтинга даъвогар

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистонлик боксер Жаҳонгир Зокиров Айти ва Нагоя шаҳарларида (Япония) ўтаётган Осиё ўйинлари-2026 чорак финалида муваффақиятли иштирок этди.

Супероғир вазн тоифасида (90 килограммдан юқори) бўлиб ўтган чорак финал жангида Зокиров Тожикистон вакили Муҳаммад Аброриддиновга қарши рингга кўтарилди. Ўйин тўлиқ ўтди ва ҳакамлар якдил қарорига кўра ғалаба ўзбекистонлик бокс устасига берилди.

Бу натижа орқали Жаҳонгир Зокиров ярим финалга йўл олди ва камида бронза медални ўзиники қилиб бўлди. Муҳаммад Аброриддинов эса Осиё ўйинларида медалсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Зокиров 2025 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатининг (World Boxing) кумуш медали соҳиби, 2021 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, шунингдек, 2022 йилда U-22 ёш тоифасида Осиё чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!