"Челтенхэм" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция
Англия лига кубоги доирасида "Манчестер Сити" "Челтенхэм Таун" меҳмони бўлади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+4'

Ўйин якунланди.
- 90+3'

ГОООООЛ! Ферран Торрес қанотдан узатилган пасни голга айлантирди.
- 90'
Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Крис Клементс ўрнига Алекс Аддаи ўйинни давом эттиради.
- 87'
Мэтти Блэйр бурчакдан узатилган пасни дарвозага йўллади, унинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 86'

Бен Тозер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 84'

ГООООООЛ! Габриэл Жезус Фернандиньо пасинидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолди ва дарвозани аниқ нишонга олди.
- 81'

ГОООООЛ! Фил Фоден қанотдан узатилган пасни боши билан дарвозага аниқ йўллади.
- 81'

Фин Азаз ўрнини Эндрю Уильямс эгаллади.
- 80'
Ферран Торрес рақиб ҳудудига кириб дарвозага зарба йўллашга уриниб кўрди, унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 77'

Бенжамин Менди ўрнини Жоау Канселуга бўшатиб берди.
- 74'

Рияд Марезнинг қарама қарши қанотдан узатган пасни ҳимоячилар қайтаришди.
- 73'

Фил Фоден узатган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 71'

Бенжамин Менди ўйиндан ташқари ҳолатди.
- 70'
Рияд Марезнинг қанотдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 69'

Шон Лонг ўрнига Жорж Ллойд ўйинга қўшилди.
- 68'

Томас Дойл ўрнини Илкай Гюндоган эгаллади.
- 68'

Тейлор Харвуд-Беллис ўрнига Рубен Диаш майдонга тушди.
- 67'
Фил Фоденнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
- 66'
Манчестер Сити ҳужум ташкил қилишга уринмоқда, ҳимоячилар тўпни дарвозага боришга йўл қўйишмаяпти.
- 60'

Аймерик Лапорт ҳакамга эътирозлари учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 58'

ГОООООООЛ! Эльфи Мау дарвозанинг чап қисмига тўпни аниқ йўллади.
- 57'

Крис Клементснинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 57'
Уильям Бойл рақиб жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 53'
Габриэл Жезус рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади, зарбага аниқлик етишмади.
- 51'
Габриэл Жезуснинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди.
- 51'
Льюис Фристоуннинг қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 49'
Ферран Торрес дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.
- 48'
Фил Фоденнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 48'

Чарли Раглан қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилади.
- 47'
Челтенхэм ҳимоячилари рақиб ҳужумини қайтаришди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+7'

Биринчи тайм якунланди.
- 45+6'

Томас Дойлнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.
- 45+6'
Томас Дойлнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 45+3'
Крис Клементс қанотдан тўпни узатиб берди, Закари Штеффен ҳужумчилардан олдинроқ ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.
- 45+1'

Ферран Торрес ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 45'

Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

Ўйин давом эттирилди.
- 41'

Ўйин тўхтатилди. Стадион узра салютлар отилаётгани сабаб, футболчилар ва ҳакамлар қисқа вақт тин олишмоқда.
- 40'
Рияд Марезнинг зарбасини голкипер қийинчилик билан қайтарди.
- 39'
Рияд Марезнинг узатмаси хавфли вазият учун етарли бўлмади, ҳимоячи тўпни узоқлаштирди.
- 38'

Крис Клементс бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
- 36'
Габриэл Жезус рақиб жарима майдони йиқилиб тушди, учрашув ҳаками ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.
- 32'
Фил Фоден дарвозанинг чап бурчагига зарба йўллади, бироқ тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.
- 31'

Эльфи May ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 27'
Челтенхэм футболчиси жарима майдонига тўпни узатди, Закари Штеффен тўпни ушлаб олди.
- 24'

Уильям Бойл рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан сийлади.
- 24'

Челтенхэм футболчиси тўпни узатиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнаб, вазиятни бартараф этди.
- 23'
Эльфи Mayнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.
- 22'
Рияд Марезнинг тўпни давроазбон ҳудудидаги жамоадошларига узатиб берди, Габриэл Жезус эса дарвозага ноаниқ зарба йўллади.
- 19'

Фил Фоден тўпни ўйинга киритди, дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 18'
Ферран Торрес тўпни эгаллаб дарвозага зарба йўллади, бироқ голкипер зарбани қайтаришга тайёр эди.
- 17'
Манчестер Сити тўпни назорат қилиб турибди.
- 13'

Томас Дойлнинг бурчакдан узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 12'
Бенжамин Менди дарвозага аниқ зарба йўллади, голкипер кеч қолди, бироқ ҳимоячи дарвозасини голдан сақлаб қолди.
- 11'
Крис Клементснинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.
- 10'
Рияд Марез рақибини қўполлик билан ушлаб қолди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилаганини қайд этди.
- 9'
Льюис Фристоун жарима майдони ичидан дарвозага зарба йўллади, Жошуа Гриффитс қийинчилик билан тўпни қайтарди.
- 9'
Льюис Фристоун қўполлик ишлатди. Сити жаримадан тўпни ўйинга киритади.
- 8'
Крис Клементс жаримадан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 7'
Габриэл Жезус қўполлик ишлатди, Сити дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди.
- 6'

Қанот ҳакамининг байроғи кўтарилди. Эльфи May ўйиндан ташқари ҳолатди.
- 4'
Эльфи Mayнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. У ўйинни давом эттира олади.
- 3'

Эльфи May жароҳат олганга ўхшайди. Тиббиёт ҳодимлари унга кўмак беришмоқда.
- 2'
Габриэль Жезуснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Фикрлар