Ўзбекистон - Аргентина: Иккинчи тайм бошланди! (матнли трансляция)

ЯНГИЛАШ

40. Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

39. Сал бўлмаса, рақиб ўз ярим майдонидан бўш дарвозамизни ишғол қиларди. Ҳайрият!

38. Бизда ўйновчи-дарвозабон.

37. Ўйин анча жонланди. 

37. Элмуродовнинг ярим майдонни кесиб ўтиб берган зарбаси хавфли кетди. 

36. Элмуродовнинг дарвозани тарк этиши сал бўлмаса, голга сабабчи бўларди. 

36. Аргентиналикларда 5 та фол. Кейингилари дабл-пенальтига сабаб бўлади. 

33. Чориевнинг узатмаси ноаниқ йўналиш олди. 

32. Тўп назоратини ушлаб турибмиз. 

31. Элмуродов майдон марказигача етиб бориб, Нишоновга тўпни етказиб берди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

30. Нишоновнинг ўтиб кетишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

29. Аргентина ҳимоявий ўйин намойиш эта бошлади. 

28. Ўйин кичик танаффусдан сўнг, давом эта бошлади. 

27. Аргентина футзалчиси очиқчасига терма жамоамиз вакилини ушлаб қолди. Ҳакам сариқ карточка кўрсатмади. 

26. Чориев ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

25. Вакилларимиз 3-фолни қилишга улгурди. Эҳтиёт бўлиш керак. 

24. Ропиев ўз қанотида фаол. 

23. Элмуродов оёқлари билан тўпни қайтариб юборди. 

23. Элмуродов ҳозирча ўз постида ишончли ўйнамоқда. 

22. Ҳужумларимиз зарбагача етиб бормаяпти. 

21. Иккинчи таймнинг илк дақиқаларидан тўп назоратини қўлга олдик. 

21. Иккинчи тайм бошланди. Олға, Ўзбекистон!

20. Биринчи тайм якунланди. Ҳисоб: 0:1

19. Бизда тайм сўнгида ўйновчи-дарвозабон ҳаракат қилмоқда. 

18. Хушнур Эркиновнинг уруниши омадсиз чиқди. 

18. Анасхон Раҳматовнинг зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

17. Нишоновнинг ҳаволатиб берган зарбаси анча хавфли йўналиш олди. 

17. Ропиев ўзига узатилган тўпга ета олмади.

17. Аноровнинг зарбаси анча хавфли чиқди. Бирозгина ноаниқ. 

17. Тайм-оут.

16. Вакилларимиз яхши жарима зарбасига эга бўлди. 

16. Чориевнинг узатмасига Нишонов ета олмади. 

15. Лукас Болонинг зарбасини Элмуродов ушлаб олди. 

14. Тайм-оут!

14. Роса Матиаснинг оёғи синди. Тезёрдам уни олиб кетди. 

14. Яхши қарши ҳужумимиз барбод бўлди. Футзалчиларимиз бир-бирини тушунмади. 

14. Элмуродовдан яна бир ажойиб сейв. Аргентина анча фаоллашди. 

14. Аргентиналик футзалчига тиббий ёрдам кўрсатилди. 

13. Аргентина футзалчилари жарима зарбасидан фойдалана олмади. 

13. Элмуродов рақибнинг яна бир зарбасини қайтаришга эришди. 

13. Тўп назоратини ушлаб турмоқдамиз. 

12. Чориев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

11. Раҳматов рақиб ҳужумини бартараф этди. 

10. Элмуродов рақибнинг хавфли зарбасини қайтарди. 

10. Усмоновнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

9. Ропиевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

8. ГОЛ! Аргентиналиклар ҳисобни очди. Лукас Триподи гол муаллифи.

8. Хамроев ва Нишонов бир-бирини тушунмади.

7. Усмонов ҳужумда анча фаол.

6. Нишоновнинг зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтарди. 

5. Аргентиналиклар ҳам анча фаоллашди. 

4. Бурчак узатмасидан сўнг, аргентиналик футболчининг берган зарбаси ноаниқ кетди. 

4. Аргентиналиклар яхши вазият яратди. Бахтимизга зарба ноаниқ. 

3. Усмоновнинг яна бир фаоллиги хавфли ҳужумга сабаб бўлди. Аммо иш зарбагача етиб бормади. 

3. Усмоновнинг чап қанотдан уюштирган рейди хавфли чиқди. Рақиб посбони қийинчилик билан тўпни қайтарди. 

2. Ҳамроев жуда қулай вазиятдан ноаниқ зарба йўллади. Ажойиб ҳужум!

1. Дарвозабонимиз берган зарба ноаниқ кетди. Вакилларимиз тажаввузкор ўйин бошлади. 

1. Ўйин бошланди. 

18:25: Икки давлат мадҳиялари янгради. Учрашув бошланиш арафасида.

18:20: Жамоалар майдонга тушиб келиш арафасида.

18:16: Ассалому алайкум, азиз юртдошлар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун аргентиналик рақибларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга чиқади. Ушбу саҳифа орқали беллашувни матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин бўлади. Хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!