"Фиорентин" - "Интер": Матнли трансляция

Италия чемпионати 21-турида "Фиорентина" "Интер" билан баҳс олиб боради. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

  • 90+4'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Кевин Малькюи дарвозага кучли зарба берди, бироқ унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 90+3'

    Софьян Амрабат Амрабатнинг юришини ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

  • 90+3'

    Софьян Амрабат Амрабат жарима майдонига тўпни узатди, бироқ пас ноаниқ чиқди.

  • 90+2'

    Лаутаро Мартинеснинг узатмаси майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 90+2'

    Антонио Баррека рақиб жарима майдони яқинидан зарба берди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ромелу Лукаку ўрнини Андреа Пинамонтиш эгаллади.

  • 88'

    Жакомо Бонавентура дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ чиқди.

  • 88'

    Антонио Баррека узатган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 87'

    Эрик Антонио Пульгар тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 87'

    Софьян Амрабат Амрабат тўпни ўзига бўйсундири олмади, бироқ ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 84'

    Ашраф Хакими ҳужумда тўпни йўқотди, рақиб ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 82'

    Кристиано Бираги ўрнига Антонио Баррека ўйинга қўшилди.

  • 81'

    Эрик Антонио Пульгар фол ишлатди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 80'

    Мажбурий ўзгариш: Иван Перишич ўрнини Маттео Дармиан эгаллади.

  • 78'

    Милан Шкриниарнинг зарбаси дарвозанинг юқорисилан ўтиб кетди.

  • 77'

    Лаутаро Мартинес ҳужумга чиқиб борди ва дарвозага зарба берди, голкипер тўпни дарвозадан жой олишига йўл қўймади.

  • 75'

    ФСариқ карточка! Лукас Мартинес қўполлик ишлатди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 74'

    Лоренсо Венути ўрнини Кевин Малькюи эгаллади.

  • 74'

    Валентин Эссерик ўрнини Эрик Антонио Пульгарга бўшатиб берди.

  • 74'

    Душан Влахович ўрнига Александр Кокорин ўйинни давом эттиради.

  • 68'

    Алессандро Бастонининг зарбаси бироз ноаниқ чиқди, ҳужум бартараф этилди.

  • 68'

    Марцело Брозовичнинг узатмасига жамоадошлари етиб кела олмади.

  • 67'

    Роберто Гальярдининиг боши билан берган зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 64'

    Марцело Брозовичниг бурчакдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 64'

    Ромелу Лукакунинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 62'

    Алексис Санчес ўрнини Лаутаро Мартинесга бўшатиб берди.

  • 60'

    Софьян Амрабат Амрабат қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 60'

    Валентин Эссерикнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячи қайтарди.

  • 59'

    Ашраф Хакими дарвозага аниқ зарба берди, бироқ  дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 58'

    Кристиано Бираги тўпни узатиб берди, ҳимоячи тўпни қайтарди.

  • 57'

    Николо Барелла қўполлик ишлатди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 56'

    Ромелу Лукаку офсайддан гол киритди.

  • 52'

    ГОООООЛ! Иван Перишич қарши ҳужумда ҳимоячилардан қочиб кетди ва Ҳакимининг узатган пасидан сўнг очиқ қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўйди.

  • 50'

    Алессандро Бастони қўполлик ишлатди, Фиорентина жарима тўпи тепади.

  • 49'

    Алексис Санчес бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар қайтарди.

  • 47'

    Душан Влахович қўполлик ишлатди, жарима тўпи белгиланди.

  • 46'

    Иглесиас Борха Валеро ўрнига Кристиан Куаме ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Артуро Видаль ўрнига Роберто Гальярдини майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+1'

    Биринчи тайм якунланди. Танаффус.

  • 45'

    Биринчи таймга бир дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Валентин Эссерик даврозага зарба берди, ҳимоячи блок қўйди.

  • 43'

    Иван Перишич қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 38'

    Кристиано Бираги қанотдан тўпни дарвозага кучли зарб берди, бироқ дарвозабон аниқ ўйнади.

  • 37'

    Жакомо Бонавентура яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, Самир Ханданович тўпни қайтарди.

  • 32'

    ГОООООЛ! Николо Барелла жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилди.

  • 31'

    Алексис Санчес бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 28'

    Ромелу Лукакунинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди ва хавфни бартараф этди.

  • 27'

    Кристиано Бирагининг бурчакдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар жарима майдонидан узоқлаштиришди.

  • 26'

    Артуро Видаль қўполлик ишлатди, ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.

  • 24'

    Алессандро Бастонининг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 23'

    Алессандро Бастонининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, у майдонга қайтди.

  • 21'

    Алессандро Бастони жароҳат олди, унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 21'

    Душан Влахович қўполлик ишлатди, рефере ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

  • 20'

    Иван Перишичнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячи қайтарди.

  • 18'

    Бартломей Драговски бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 15'

    Иван Перишичнинг пасини Бартломей Драговски ушлаб олди.

  • 13'

    Валентин Эссерикнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 12'

    Марцело Брозовичнинг уриниши хавфли ҳужумга сабаб бўлмади, ҳимоячи аниқ ўйнади.

  • 11'

    Алексис Санчес жарима зарбасидан тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоячилар пасни қайтаришди.

  • 10'

    Лоренсо Венути қўполлик ишлатгани учун ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 7'

    Николо Барелланинг узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 6'

    Николо Барелла тўпни дарвозага йўллади, бироқ унинг зарбасини Бартломей Драговски қайтарди.

  • 6'

    Софьян Амрабат Амрабат бурчак тўпини амалга оширади.

  • 5'

    Кристиано Бираги тўпни жарима майдонига ошириб берди, ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 4'

    Валентин Эссерик жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

  • 2'

    Иглесиас Борха Валеро қўполлик ишлатгани учун ўйин тўхтатилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!