Ўзбекистонлик ММА жангчилари Қирғизистонда ажойиб ғалабаларни қўлга киритди

  • 11 февраль, 2021, 10:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Кеча, Қирғизистоннинг Ош вилоятида жойлашган Аравон шаҳрида ММА кечаси бўлиб ўтди. “Aybat FC “ промоушени томонидан ўтказилган мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик жангчилар ҳам иштирок этди.

Tecno

Жаҳонгир Қорабоев ҳамда Фаррух Мадаминов қўл остида машғулот олиб борадиган 70 кг вазнда ўз жангларини ўтказадиган Достон Исмоилов биринчи раунднинг ўзида бўғиш услуби билан мезбонлар вакили Асад Тешабоевни мағлуб этди.

77 кг вазн тоифасида Диёр Муталибов яна бир мезбон жангчиси Шабдан Раҳмоновни биринчи раундда техник нокаутга учратди. Шунингдек, Асрор Қирғизов ҳам биринчи раундда бўғиш услуби эвазига Нургели Ҳамидовни таслим қилди.

Мазкур ғалабалар билан юртдошларимизни муборакбод этамиз!

фара1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!