Ўзбекистон - Иордания: Матнли трансляция
Бирлашган Араб Амирликларида йиғин ўтказаётган миллий терма жамоамиз Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик беллашувида майдонга тушади. Ушбу саҳифада ўйинни матнли транслсляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Учрашувдаги қизиқарли вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
90. Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
90+: Асосий вақтга 1 дақиқа қўшиб берилди.
87. Ўйин вакилларимиз назоратида ўтмоқда.
84. Абдухолиқов яна бир вазиятга эга бўлганди. Дарвозабон яхши ҳаракат қилди.
82. Футболчиларимиз ҳужумда анча фаоллашди.
80. Вагиз Галиулиннинг жарима майдонига узатган тўпига Абдухолиқов озгина ета олмади.
79. Галиулин тўпни тўхтата олмади.
78. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бозоров дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, Абдухолиқовга тўпни етказиб берди. Очиқ дарвозага Темурхўжа тўпни жойлаб қўйди.
76. Иордания тўпни тўлиқ назорат остига олган.
73. Жарима майдонига узатилган тўпни Неъматов эгаллаб олди.
71. Тўпни иорданияликлар эгаллаб турибди.
69. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳусниддин Ғофуров ҳисобни очди. Чиройли тарзда ташкил этилган ҳужумни Ғофуров ажойиб тарзда дарвозага йўллади.
67. Темурхўжа ўзи томон келаётган тўпга зарба бера олмади.
65. Ҳожимат Эркинов ўрнига Ҳусниддин Ғофуров майдонга тушди.
63. Ал Наймаднинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси анча хавфли чиқди. Бирозгина ноаниқ.
63. Иорданиянинг ҳужуми зарба билан якунланди. Хайриятки, ноаниқ.
61. Холмуҳаммедов тўпни тўхтатишда кичик хатога йўл қўйди. Натижада, ҳужум барбод бўлди.
60. Ҳужумларимиз зарбагача етиб бормаяпти.
59. Тўп назоратини вакилларимиз ўзида ушлаб турибди.
59. Қобилов ўзи қилган хатони ёпиб кета олди.
58. Иордания терма жамоаси жарима майдонимизда ётибди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
57. Бозоров сал бўлмаса бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Ҳимоячи сўнгги паллада вазиятни бартараф этди.
55. Ўйин кичик паузадан сўнг давом эттирилмоқда.
54. Иорданиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
52. Эркинов жарима майдонига кириб борди. Шерикларига тўпни узатиш имкони бор эди. Аммо Ҳожимат зарба беришни маъқул топди. Дарвозабон тўпни қайтарди.
51. Иорданиянинг қарши ҳужуми хавфли чиқди. Акробатик услубда берилган зарба бироз ноаниқ кетди.
50. Терма жамоамиз рақиб жарима майдони атрофида босим уюштирмоқда.
49. Ҳамробеков жарима майдони ташқарисидан бироз ноаниқ зарба йўллади.
48. Галиулиннинг илк зарбаси бироз ноаниқ кетди.
46. Алижонов, Мозговой, Турғунбоев ўрнига Холмуҳаммедов, Галиулин ва Бозоров майдонга тушди.
46. Иккинчи тайм бошланди. Бир қатор ўзгаришлар бўлди.
45. Танаффус.
45. Турғунбоевга узатилган тўпни Ал-Араб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ажойиб қарши ҳужум барбод бўлди.
42. Иордания терма жамоаси бурчак зарбасини чиройли комбинацион тарзда ташкил этди. Неъматов яхши ҳаракат қилди.
40. Ўйин, асосан, майдон марказида кечмоқда.
38. Ҳужумчиларимиз фаоллашди.
36. Турғунбоевнинг рейди сўнгги паллада тўхтатиб қолинди.
35. Иордания ҳужуми ноаниқ зарба сабаб узилиб қолди.
34. Бурчак зарбаси биз учун бесамар якунланди.
33. Жарима майдонига узатилган яна бир тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
31. Иордания дарвозабони жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди.
30. Ҳамробеков рақиб қарши ҳужумига имкон бермади.
28. Рақиб футболчисининг ўнг қанотдан уюштирган рейди Тўхтахўжаев томонидан қайтарилди.
26. Жаримадан узатилган тўп бизга наф келтирмади. Рақиб қарши ҳужуми ҳам тезда тўхтатилди.
24. Жарима зарбасига эгамиз.
22. Неъматов ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, рақиб ҳужумини тўхтатди.
20. Ўйин асосан, майдон марказида кечмоқда.
18. Йўлдошевга узатилган тўп бироз кучли чиқди.
18. Ўзбекистон тўпни назорат қилмоқда.
16. Қобилов рақиб ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлди.
14. Абдухолиқов ўз манзилига узатилган тўпга етиб бора олмади.
12. Иорданиялик футболчи агрессив ҳаракат учун қизил карточка олди. Абдухолиқов уни ушлаб қолишга ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди. Рақиб футболчиси унинг юзига зарба бериб юборди.
11. Дарвозамиз олдида хавфли вазият. Хайриятки, узатмага зарба берувчи қизил кийимли футболчи топилмади.
10. Терма жамоамиз тўпни орқа чизиқда назорат қиляпти.
9. Тўхтахўжаев ҳимояда ишончли ўйнади. Тажрибали футболчимиз рақиб ҳужумини осонликча зарарсизлантирди.
9. Турғунбоев манзилига узатилган тўп бироз ноаниқ кетди. Азиз тўпга етиб бора олмасди.
8. Иордания тўпни назоратига олди. Вакилларимиз фаол прессинг амалга оширмоқда.
7. Рақиб футболчиси жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Тўп оёққа мослашмади ва майдонни тарк этди.
6. Рақибнинг бош билан берган зарбаси кучсиз чиқди. Неъматов тўпни хотиржам ушлаб олди. Жамоамиз ҳужумини ташкил этиш зарур.
4. Дастлабки иккита ҳужумимиз зарбагача етиб бормади.
3. Алижоновнинг жарима майдонига тўпни узатишига иорданияликлар имкон бермади.
1. Дастлабки дақиқани тўпни назорат қилиш билан ўтказдик.
1. Ўйин бошланди.
17:57: Жамоалар майдонда.
17:55: Ассалому алайкум, қадрли юртдошлар, спорт ихлосмандлари. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида Иордания билан ўйин ўтказади. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар