Футбол МТЖ - Футзал МТЖ: Матнли трансляция

Мамлакатимиз футболи ва спорти ривожига улкан ҳисса қўшган Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган футбол ва футзал терма жамоаларимиз ўртасидаги ўртоқлик ўйинини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. 

Муҳим вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

ЯНГИЛАШ


40. Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

39. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Футзал терма жамоамиз 4-голни ҳам урди. 

38. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чориев ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди. 

37. ГООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!Ҳайдаров узоқдан узатилган тўпни боши билан ўз дарвозасига йўллаб юборди. 

37. Эркиновнинг узатмасини шериги тушунмади. 

36. Тайм-оут.

36. Эркинов ёриб кирди. Аммо дарвозабон ўз вақтида масофани қисқартирди. 

36. Футзалчиларимиздан муваффақиятсиз якуний зарба. 

35. Футболчиларимизнинг кетма-кет 2 та зарбаси хавфли кўриниш олди. 

33. Аноровнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

31. Футзалчиларимиз фаоллашди. 

30. Ҳайдаровнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. 

29. Турғунбоевнинг узатмаси ўтмади. 

28. Футзалчиларимиз тўғри прессинг уюштирмоқда. 

26. Дарвозабоннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

25. Футболчиларимизнинг яна бир қарши ҳужуми голсиз якунланди. 

24. Футзалчиларимиз ҳимояланмоқда. 

23. Жепаровнинг стандартдан йўллаган зарбасини жонли девор қайтариб қолди. 

22. Кападзенинг зарбасини Умаров қайтарди. 

21. Жепаровнинг узатмаси борган жойда шериклари йўқ эди. 

21. Иккинчи тайм бошланди.

20. Биринчи тайм якунланди. 

19. Қувватоқдан яна бир ажойиб сейв. 

18. Ҳайдаровнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

17. Турғунбоев тўпни ўзига бўйсундира олмади ва уни йўқотди. 

16. Футболчиларимизнинг зарбаси ноаниқ зарба билан якунланди. 

16. Ғиёсов ўнг қанотда фаол. 

15. Тўхтахўжаевнинг узатмасини шериклари тушунмади. 

14. Свиридовнинг бош билан берган зарбасини Қувватов пайқаб қолди. 

14. Ҳамробековнинг олис масофадан берган зарбаси кучли чиқди. Рустам Умаров ўз ўрнида. 

13. Қувватов дарвозада ишончли ҳаракат қилмоқда. 

13. Йўлдошев бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. 

12: Тўхтахўжаевнинг зарбасини Умаров осонлик билан ушлаб олди. 

11: Кападзенинг узатмасини Умаров ушлаб олди. 

10: Жепаровнинг зарбасини Умаров ушлаб олди. 

8. Футболчиларимиз ҳужумда фаоллашиб қолди. 

6: Акбар Усмановнинг зарбасини ҳимоячи сўнгги чизиқда бартараф этди. 

4: Футболчиларимизнинг ҳужумини Рустам Умаров бартараф этишга эришди. 

3: Ҳамробековнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

2: ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Футзал терма жамоамиз ҳисобни очди. Аноров гол муаллифи. 

2: Свиридовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

1: Ўйин бошланди. 

19:16: Бир дақиқалик сукут сақланди. 

19:11: Хотира ўйини иштирокчиларига эсдалик совғалар тақдим этилмоқда. 

19:08: Мадҳиямиз янграмоқда. 

19:02: Футзалчиларимиз майдонга чиқиб келмоқда. 

18:58: Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. 

18:45: Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Ҳалифанинг видеомурожаати намойиш этилмоқда. 

18:40: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов тадбирни очиб бериш учун сўз олди ва Мираброр Усмонов хотирасини ёд этмоқда. 

18:10: Залда Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ролик намойиш этилмоқда. 

17:55: Ассалому алайкум, азиз спорт мухлислари. Футзал ва футбол терма жамоаларимиз ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!