"Рома" - "Милан": Матнли трансляция
Италия чемпионати 24-турида "Рома" "Милан" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90'

Ўйин якунланди.
- 90'

Самуэль Кастильехо қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90'
Генрих Мхитарян дарвозага кучли зарба йўллади, бироқ унинг зарбасини Жанлуижи Доннарумма қайтарди.
- 90'

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Лоренцо Пеллегрини қўпол ўйини учун сариқ карточка ишлаб олди.
- 86'

Давид Калабриа подкати ноаниқ чиқди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 83'

Сандро Тонали ўрнини Суалихо Мейтега бўшатиб берди.
- 83'

Алексис Салемакерс ўрнини Самуэль Кастильехо эгаллади.
- 82'

Милан бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 82'
Симон Кьер тўпни ўзига бўйсундириб, дарвозага зарба берди, По Лопес тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 81'

Генрих Мхитарян қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 80'
Генрих Мхитарян фол ишлатди.
- 79'

Борха Майорал ўрнини Педрога бўшатиб берди.
- 79'

Жордан Верету ўрнини Амаду Диавара эгаллади.
- 78'
Фикайо Томори дарвозага зарба беришга уриниб кўрди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 77'
Рома футболчиси қўполлик ишлатди, хакам жарима тўпи белгилади.
- 76'
Зарбалар бўйича статистика: 8:12.
- 74'
Генрих Мхитарян ҳимоячиларни доғда қолдирди ва дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ.
- 73'
Тео Эрнандесниннг зарбаси ҳимоячига тегди ва хавф бартараф этилди.
- 71'

Анте Ребич ўрнини Раде Круничга бўшатиб берди.
- 70'

Гонсало Виллар ўрнини Стефан Эль-Шаарави эгаллади.
- 70'
Рафаэль Леау дарвозага кучли зарба берди, бироқ ноаниқ чиқди.
- 68'

Рома бурчак тўпидан фойдалана олмади.
- 64'
Лоренцо Пеллегринининг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 62'

Федерико Фасио ўрнига Бруно Перес ўйинга қўшилди.
- 59'

ГООООЛ! Анте Ребич рақиб дарвозасини ишғол қилди.
- 56'

Златан Ибрагимович ўрнини Рафаэль Леауга бўшатиб берди.
- 56'

Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 55'
Жордан Верету жарима майдонига пас узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 53'
Милан тўпни назорат қилиб турибди.
- 50'

ГОООООЛ! Жордан Верету дарвозанинг пастги қисмига тўпни аниқ йўллади.
- 46'

Алексис Салемакерс қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 46'

Хакан Чалханоглу ўрнини Брахим Диас эгаллади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Федерико Фасио қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'

Рома бурчакдан тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.
- 43'

ГООООЛ! Франк Кесси 11 метрли жарима тўпини аниқ амалга оширди.
- 41'

Пенальти! Федерико Фасио жарима майдони ичида қўполлик ишлатди.
- 37'
Лоренцо Пеллегрини жарима майдони ичидан дарвозага кучли зарба бера олмади, Жанлука Доннарумма тўпни ушлаб олди.
- 36'

Милан бурчак тўпини ноаниқ амалга оширди.
- 35'

Анте Ребич яқин масофадан дарвозага зарба йўллади, бироқ дарвозабондан сейв.
- 33'
Қарши ҳужумда Анте Ребич дарвозага зарба берди, бироқ По Лопес сейв ижро этиб, вазиятни бартараф этди.
- 29'
Рома футбоолчиси дарвозани офсайддан ишғол қилди.
- 28'

Рома бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
- 27'
Бурчак тўпидан сўнг Симон Кьер дарвозага зарба берди, бироз ноаниқ.
- 26'

Лайнсмен бурчакни кўрсатди, Милан уни амалга оширади.
- 23'
Лоренцо Пеллегрини дарвозага зарба йўллади, Жанлука Доннарума зарбани қайтарди.
- 20'
Жанлука Манчини бурчакдан узатилган пасни боши билан дарвозага йўллади, бироқ голкипер зарбага реакция билдира олди.
- 19'
Жанлука Манчини тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 17'

Милан бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
- 17'
Анте Ребич дарвозага зарба беришга имкон топди, дарвозабон вазиятни бартараф этди.
- 14'
Златан Ибрагимовичнинг узатмасини ҳимоячи қайтарди, хавфли хужум олди олинди.
- 12'
Ҳимоячилар Тео Эрнандеснинг узатмасини майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 9'

Златан Ибрагимович ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритди.
- 6'
Златан Ибрагимович дарвозага кучли зарба берди, зарбага аниқлик етишмади.
- 5'
Видеоасиссентлар вазиятни кўриб чиқишди, офсайд бор эканлиги маълум бўлди.
- 4'

Фикайо Томори гол уришни уддалади, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.
- 3'
Златан Ибрагимович дарвозага хавф солди, По Лопес тўпни ушлаб олди.
- 1'
Анте Ребич ҳужум ташкил қилди, бироқ унинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 1'

Ўйин бошланди.

Фикрлар