Тошкентдаги бокс оқшомини қайси машҳур ринг-анонсери олиб боради?
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида жуда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. 3 апрель куни ушбу турихий жанг кечаси “Хумо” аренасида ташкил этилади. Мазкур оқшомнинг асосий жангида икки йўналиш (IBF, WBA) чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ўз титулларини ҳимоя қилади.
Шунингдек, Бир қатор бокс юлдузларимиз ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади. Мазкур жанг кечаси “Matchroom” ҳамда "World of Boxing" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмоқда ва DAZN платформаси дастуридан ўрин олган.
Албатта, бундай нуфузли турнирни ўзига хос тажрибали ринг-анонсери олиб бориши креак бўлади. Бу борада мухлислар ҳам турли хил фикрлар билдираётганди. Катта эҳтимол билан Тошкентдаги жанг кечасини таниқли ринг-анонсери Давид Диаманте олиб боради. Бу ҳақида у ўз Твиттер саҳифасида маълум қилган.
" Географик саёҳатимиз кенгайиб бормоқда. Навбатдаги манзил Ўзбекистон!", дея ўз Твиттерида ёзиб қолдирган.
Фикрлар