Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида Халаков ва Жафаров жиддий рақибга қарши рингга кўтарилади. Барча жуфтликлар билан танишинг

Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионати қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун мусобақанинг эркаклар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади. Жуфтликлар билан танишинг:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов - Унуболд Орхонтангалаг (Мўғулистон)

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Азат Усеналиев (Қирғизистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов - Жунмилардо Огайре (Филиппин)

-60 кг: Абдумалик Халаков - Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)

-64 кг: Элнур Абдураимов - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Викас Кришан (Ҳиндистон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Эумир Марсиаль (Филиппин)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Шаббос Негматуллоев (Тожикистон)

-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Аланзи Абдулраҳман (Kувайт)

Жанглар Тошкент вақти билан 19:00 дан бошлаб AIBA'нинг You Tube канали орқали трансляция қилинади.

6 нафар боксчи қизимиз финал йўлланмасини қўлга киритди

photo_2021-05-28_09-39-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!