"Башакшеҳир" бош мураббийи йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг ўз футболчиларини мақтади

CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 19-тури доирасида "Башакшеҳир" сафарда "Кайсериспор"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Tecno

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «Башакшеҳир» бош мураббийи Нури Шаҳин жамоасининг ўйинига баҳо берди.

"Бу баҳсда ғалаба қозонишга биз ҳақли эдик. Рақибга жуда кам имконият бердик. “Кайсериспор”нинг ўйин услуби сабаб уларга қарши ўйнаш қийин. Лекин футболчиларим бунга муносиб жавоб қайтаришди ва 90 дақиқа давомида тўхтамай ҳаракат қилишди. “Кайсериспор”га лигада омад тилайман", — деди мутахассис.

Шунингдек, у жамоа муҳити ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

"Жуда яхши жамоага мураббийлик қиляпман. Биз ҳақиқий оилага айландик. Жуда бахтиёрман. Биз ўйинга ташаббус билан ёндашадиган жамоамиз. Танаффусда футболчиларга шундай дедим: “Агар режаларимиз амалга ошмаётган пайтда ҳам характер кўрсата олсак, кўплаб жамоаларни мағлуб этамиз”. Бугун ҳам ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди", — деди Шаҳин.

Маълумот учун, ушбу беллашувда ҳамюртларимиз Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушишди. Шунингдек, Элдор ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!