Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги режалари ҳақида фикр билдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда. “Оқ бўрилар” бош мураббийи Фабио Каннаваро январ ойидаги йиғин, унга жалб этилган футболчилар ҳамда кейинги режалар ҳақида интервью берди.
"Ушбу йиғинга жалб этилган барча футболчиларни олдиндан кўрганман ва уларни яхши биламан. Терма жамоада янги мураббий бўлишимга қарамасдан, футболчиларнинг имкониятларидан хабардорман. Шунга қарамай, бу йиғин орқали уларни яна бир бор текшириб, имкониятларини синовдан ўтказишни режалаштирганмиз.
Ҳозирги йиғин миллий чемпионатда тўп тепаётган барча футболчилар учун ўзига хос сигнал бўлиши керак. Биз олдинда жуда муҳим мусобақалар — Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубогини кутиб турибди. Шу боис, чемпионатдаги барча ўйинчилар доим тайёр ҳолатда бўлиши шарт. Терма жамоа аъзолари ва номзод футболчилар мунтазам равишда кузатув остида бўлади.
Мен ҳар доим ўйинларни стадиондан жонли томоша қилишга ҳаракат қиламан. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйинчиларини ҳам жуда яхши биламан. Бироқ ўйинни телевизор орқали кўришдан кўра, стадионда кузатиш анча фойдали. Чунки бу кўпроқ маълумот олиш имконини беради", — деди мутахассис.



Фикрлар