"Қизилқум" иккита сифатли трансферни амалга оширди

Бош мураббийни алмаштирган "Қизилқум" яна иккита трансферни эълон қилди. Бобур Йўлдошев ва Шуҳрат Муҳаммадиев янги мавсумни навоийликлар сафида ҳаракат қилади.

Фаолиятининг аксарият қисмини Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ўтказган, 2016 йил ушбу жамоа билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, 2014 – 2016 йилларда Ўзбекистон кубоги ғолиблигига эришган, 2014 йилдан 2016 йилганча, кетма – кет уч йил чемпионат кумуш медалларини қўлга киритган, қолаверса 2012 йилда бир бора Ўзбекистон чемпионатида бронза медалини ўзиники қилган, 2013 йилда Туркияда бўлган ёшлар ўртасидаги жахон чемпионатида терма жамоамизнинг кучли 8 жамоа қаторига киришига ўзининг хиссасини қўшган, тажрибали ҳимоячи Бобурбек Йўлдошев бошланчак мавсумни “Қизилқум” жамоаси либосида бошлайди.

Бобурбек Йўлдошев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Бобур Йўлдошев

Туғилган жойи: Фарғона, Ўзбекистон

Туғилган сана: 08.04.1993. й

Миллати: ўзбек

Амплуа: ҳимоячи

Футболчининг тўп сурган жамоалари: “Локомотив” (Тошкент), “Нефтчи” (Фарғона), АГМК.

“Машъал” академияси тарбияланувчиси, 2017 ва 2018 йилларда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпионатида чемпион бўлган, 2013 – 2014 йилларда эса Ўзбекистон чемпионатида бронза медалига эга чиққан ҳамда 2013 йилда Ўзбекистон кубоги финалига чиқиб кумуш медалини қўлга киритган. Қаршининг “Насаф”, Муборакнинг “Машъал” ҳамда Тошкентнинг “ Локомотив” жамоасида фаолият юритиб алмаштириб бўлмас ҳимоячига айланган Шуҳрат Муҳаммадиев 2022 йилги мавсумда “Қизилқум” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Шуҳрат Муҳаммадиев хақида қисқача маълумот:

Исми шарифи : Шуҳрат Муҳаммадиев

Тўғилган сана: 29.06.1989. й

Туғилган жойи: Шаҳрисабз, Қашқадарё вил.

Миллати: Ўзбек

Амплуа: Ҳимоячи

Шуҳрат Муҳаммадиев тўп сурган жамоалар: “Машъал”, “Насаф” , “Локомотив”.

"Қизилқум" клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!