Ҳасанбой Дўсматовнинг режалари ўзгарди. У Париж Олимпиадасида қатнашмоқчи

Хабарингиз бор, Болгариянинг София шаҳрида ташкил этилган, "Странжа" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди. 

Айнан, олтин медаллардан бирини -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов делегациямизга тақдим этди. 

Биз бугун тонгда юртимизга етиб келган боксчимиз билан боғланиб, унинг турнир ва келажакдаги режалари билан қизиқдик. 

- Аввало, билдирилган ишончни оқлаганимиздан хурсандман. Назаримда мураббийларнинг ишончи янада ошди, деб айтишим мумкин. Албатта, "Странжа" турнири кичик жаҳон чемпионатига қиёсланади. Барча терма жамоалар ёш истеъдодларни ва ўз ўрнида кучли таркибни жалб этишди. ҳаттоки, Россия ва Қозоғистон терма жамоалари 2 таркиб билан иштирок этди.

Барча жанглар ўзига яраша қийин ўтди, деб айта оламан. Дуч келган рақибларимнинг барчаси билан илк жангларим эди. Тажриба қўл келиб, уларни мағлуб эта олдим, деган фикрдаман. Асосийси ўзимни ҳам синаб олдим. Мазкур турнирдан сўнг, ниятим ҳам ўзгарди. Яъни олдинда турган Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда Париж Олимпиадасида ҳам иштирок этишни мақсад қилдим.

Албатта, мураббийлар ишонч билдирса, ушбу ниятларим амалга ошиши мумкин. Сабаби, Олимпиадага янги вазн -51 кг қўшиладиган бўлмоқда. -52 эмас -51 кгда жанглар бўлиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бу вазн тоифасида ўзимни анчагина эркин ҳис қиламан. Агар, бунинг имкони бўлмаса, бор эътиборимни профессионал боксга қаратаман. Умуман олиб қараганда ҳар иккисини бир вақтда олиб бориш истагидаман. Профессионал боксда бир йилда 2 маротаба жанг беришади ва бу йўналишда ҳам ўзимни кўрсатиб, барчани хурсанд қиламан, деган умиддаман. 

Мужибулло Турсунов "Странжа" турнири ва Руслан Абдуллаев билан рақобати ҳақида сўз юритди

WBА янгиланган рейтингида Шоҳжаҳон Эргашев пастлади, лекин кўтарилиш ҳам бор...

Дмитрий Бивол ва Канело Альварес ўртасидаги жанг Дубайда бўлиб ўтиши мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!