Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон МТЖ футболчисига "Спартак" таклиф билан чиқдими? - Клуб раҳбари изоҳ берди
«Нижний Новгород» клуби бош директори Равиль Измайлов ҳимоячи Иброхимҳалил Йўлдошевга «Спартак» томонидан қизиқиш бўлаётгани борасидаги миш-мишларга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар берди.
Унинг айтишича, 21 ёшли ўзбекистонлик футболчига "Спартак"дан ҳозирча ҳеч қандай таклиф бўлмади. Жамоа раҳбарининг билдиришича, «Нижний Новгород» ёш футболчини сотиш борасида "қизил-оқлар" билан музокара ўтказишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Спартак" ёзда Иброҳимҳалилни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги борасида маълумотлар тарқалганди. Ҳамюртимиз бу мавсум Россия чемпионатида 17 ўйин ўтказиб, битта гол ва битта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар