Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Москвадаги "Локомотив" жамоаси таркибида Россия чемпиони бўлган ўзбекистонлик футболчи Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокидан нималар кутаётгани ҳақида фикр билдирди. 

Ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 

Фабио Каннаваро қўл остида "К" гуруҳида Португалия, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчиларига қарши майдонга тушади.

— Мамлакатда ҳамма Ўзбекистон терма жамоасини кузатяпти, — дейди Денисов. — Миллий жамоа илк бор бундай йирик мусобақага йўл олди. Ҳамма жуда хурсанд. Айрим мухлислар жамоага эътиборни ошириш учун автомобилда АҚШга йўл олишди. АҚШда терма жамоа жиддий қўллаб-қувватланади. Мен ўша ерга борганимда, доим юртдошларимизни учратганман.

— Ўзбекистон гуруҳдан чиқишга қодирми? 

— Жуда хоҳлардим, лекин бу осон бўлмайди. Умид қиламанки, йигитлар ўзини қўлга олиб, юқори даражада ўйин намойиш этади. Колумбия — кучли таркибга эга, жуда оғир рақиб.

— Ўзбекистон терма жамоаси етакчилари ҳозир оптимал ҳолатдами? 

— Бу ерда, биринчи навбатда, психология ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Терма жамоа аъзоларининг кўпчилиги бу даражадаги мусобақада илк бор ўйнайди. Абдуқодир Ҳусанов ёш бўлишига қарамай, миллий жамоанинг етакчиларидан бири. Унинг "Манчестер Сити"да тўплаган тажрибаси ўз самарасини беряпти. У жамоага психологик жиҳатдан ёрдам беради. 

Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев эса ўзларининг  лидерлик сифатларини кўрсатиши керак.

Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувини Колумбияга қарши ўтказади. Беллашув 18 июнь куни Мехикодаги "Ацтека" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 7:00 да бошланади. 

Иккинчи турдан ўрин олган учрашув 23 июнь куни соат 22:00 га белгиланган. Унда миллий терма жамоамиз Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия билан куч синашади.

Гуруҳдаги охирги баҳс 28 июнь соат 4:30 да жисомнан бақувват футболчилардан таркиб топган Конго Демократик Республикаси терма жамоасига қарши ўтказилади.

Ҳусановни 500 долларга ўйнаб юрганини кўрганман!

Эксперт Ўзбекистонга бизга ёқмайдиган баҳо берди!

Мундиалда Файзуллаев скаутлар назарига тушишини истайман!

Ҳусанов ўзбек футболчиси Премьер-лига клубига ўтганига муносабат билдирди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!