Расман! Европадаги легионеримиз клуби билан шартномасини узайтирди (фото)

Россия Премьер-лигаси ўртамиёналаридан бири "Нижний Новгород" жамоасида ҳаракат қилаётган Иброҳимхалил Йўлдошев шартномасини узайтирди.

Бир неча кун олдин SPORTS.uz сайти орқали легионеримиз билан интервью уюштирилган ва суҳбат давомида Йўлдошев 3 йиллик битимга имзо чекканини мухбиримизга маълум қилганди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда ҳам вакилимиз Россияда 2025 йилга қадар қолиши айтилган. 21 ёшли ҳимоячи "Нижний Новгород" либосида 17 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 2 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Шунингдек, жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилган.

photo_2022-04-20_13-14-12

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
20/04/2022 14:24
Олға, Иброҳимҳалил
&
Ашуров Бахтийор
20/04/2022 14:17
Иброҳимҳалилга омад!