Финал. Ўзбекистон - Саудия Арабистони: Учрашувдан матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футболсевар дўстлар!

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги финали, Ўзбекистон - Саудия Арабистони беллашуви бошланди. Қуйида мазкур ўйиндан матнли трансляция эътиборингизга ҳавола этилади.

Эътиборингиз учун раҳмат, азиз мухлислар!

90+5. Учрашув якунланди. "Саҳро лочинлари" "оқ бўрилар"дан устун келди.

90+4. Рақиб футболчилари барча эшикларни ёпиб қўяпти.

90+3. Сўнгги сонияларни олдинги чизиқда ўтказяпмиз. Аммо фойда бўлмаяпти.

90+2. Жарима майдонига оширилган тўпни Норчаев дарвозага йўллай олмади. Турдалиевнинг уриниши эса, анча ноаниқ кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшилди.

90. Жасур Жалолиддинов ўз ўрнини Турдалиевга бўшатиб берди.

89. Жарима майдонига катта куч билан оширилган тўпни дарвозабон ушлаб олди.

88. Ҳар икки жамоа етакчилари майдонга нарса улоқтираётган мухлисларни тинчлантиришга ҳаракат қиляпти.

87. Майдон чизиғи яқинида ётган футболчини майдонда чиқаришга ҳаракат қилган Жиянов саудиялик футболчидан зарба қабул қилиб олди. Майдонда даҳанаки жанг кетмоқда.

86. Стандартдан жарима майдонига оширилган тўпни саудиялик ҳимоячилар узоқлаштирди.

86. Жасур Жалолиддинов ҳакамга эътироз учун сариқ карточка олди.

85. Гол ура олмаётган футболчиларимиз асабийлашмоқда. Рақиб эса, асабга тегишни давом эттиряпти.

83. Тўп Норчаевнинг қўлига тегди, демоқда ҳакам. Такрорий лавҳа унинг ҳақлинини кўрсатди.

82. Тўп назорати бўйича мутлақо тенглик. 50/50.

81. Жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон муштлари билар уриб юборди.

80. Ҳужумларни давом эттиряпмиз. 

79. Айман Яҳё майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак, шифокорлар яна замбил билан чиқиб келди.

77. Кападзе сўнгги чорани қўллади. Жўрақўзиев ва Файзуллаев Холматов ҳамда Эркиновни алмаштирди.

76. Ал-Гамди майдонда ётибди. Шифокорлар уни махсус замбилда майдон ташқарисига олиб чиқди.

75. Такрорий лавҳалар ҳимоячиларимизнинг сунъий офсайд яратишда хато қилганини кўрсатди.

74. ГОЛ! Саудияликлар орадаги фарқни оширди.

Ал-Бурайкан ўткир бурчакдан зарба бериб, дарвозани ишғол этди.

74. Рақиб жарима майдони ичида пала-партиш вазият. Бироқ Муҳаммадқодир зарба бера олмади.

73. Жиянов қоида бузиш эвазига тўхтатилди. Стандарт вазиятга эгамиз.

72. Видеотакрорларни кўрган ҳакам ўз қарорида қолди.

71. ЙЎҚ! Руслан воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан. Ҳакам голни инобатга олмади.

71. ГОООООООЛЛЛЛЛЛ! Жиянов тўпни дарвозага "михлаб қўйди!"

70. Ҳожимат икки рақибини алдади, аммо пас беришга кечикди. Рақиблар уни зарарсизлантирди.

69. Ҳамралиев ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

68. Ҳамад Ал-Ями Жияновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.

67. Футболчилар бироз асабийлашиб кетди. Ҳиссиётларга берилиш керак эмас.

65. Қанақа жарима??? Эркинов тўпни қоида бузишсиз олиб қўйди, аммо ҳакам...

65. Захирадан ўйинга қўшилган Жиянов чап қанотни жонлантириб юборди.

64. "Саҳро лочинлари" деярли ҳужум уюштирмай қўйди. Шу темпда давом этиш лозим, йигитлар!

63. Супер зарба! Жасур Жалолиддиновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

63. Ташаббус тўлиқлигича вакилларимиз томонга ўтди.

62. Яхши комбинация ва жарима майдонига пас. Аммо тўпни дарвозага йўллайдиган ҳужумчи топилмади.

61. Эркиновнинг узатмасидан сўнг Норчаев тўпга ета олмади.

60. Рефери Саудия Арабистони бош мураббийи Саад Ал-Шеҳрини сариқ карточка билан жазолади.

59. Бўриев марказда қоида бузди. Ҳайрият, рефери оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

58. Назорат аста-секинлик билан вакилларимга қайтмоқда. Саудия қарши ҳужумда ўз имкониятини кутяпти.

57. Абдумажидов ва Жиянов ўйинга қўшилди. Улар Ҳошимов ҳамда Мирсаидовни алмаштирди.

56. Жасурга қарши персонал ҳаракат қилишяпти. Унга осон бўлмаслиги аниқ эди.

55. Пас беришни пайсалга солган Жалолиддинов тўпни охир-оқибат олдириб қўйди.

54. Вакилларимизда аниқ ўйин услуби кўринмаяпти.

53. Ал-Эйса икки футболчимизни "ечиб кетди". Уни қўполлик эвазига тўхтатишди.

52. Мирсаидов огоҳлантирилди. Ал-Гамди майдонда ётибди.

51. Ҳаводаги тўп учун курашда Норчаев имкониятни бой берди.

50. Гол ўтказиб юборган вакилларимиз рақибни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиляпти.

49. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб очилди.

Рақиб футболчиси узоқ масофадан дарвозамизни ишғол этди. 

46. Биринчисида бўлганидек, иккинчи 45 дақиқаликда ҳам рақиб футболчилари тўп назоратини қўлга олишни бошлади.

46. Иккинчи таймга старт берилди!

46. Футбочлилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

45+6. Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Танаффус!

45+5. Назаров яна бир марта қўпол хатога йўл қўйди. Ҳайрият, дарвозабонимиз ўз устидан ошириб йўлланган зарбани қайтара олди.

45+4. Қўшимча дақиқаларда кичик тўхталишлар бўлгани учун ўйин ҳамон давом этмоқда.

45+3. Марказда Саидазаматга нисбатан қоида бузган Айман Яҳё огоҳлантирилди.

45+2. Саудиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

45+1. Мирсаидовнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

44. Ҳакамга эътироз билдирган Кападзе мураббийлари штаби аъзоси сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Рефери бизнинг фойдамизга қарор чиқаган бўлса, нима керак шу?!

43. ҲА! Пенальти бекор қилинди. Тўп учун курашган футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

42. Рефери вазиятни ўз кўзлари билан кўриш учун майдон четига йўл олди. Катта эҳтимол билан пенальти бекор қилинади.

41. Эҳтимолий офсайд текшириляпти. 

41. ВАР ҳам вазитятни ўрганмоқда.

40. Жалолиддинов бошчилигидаги футболчиларимиз ҳакамга жиддий эътироз билдирмоқда.

39. Алибек Давронов жарима майдони ичида қўполлик ишлатди. Ҳакам пенальти белгилади.

38. Назаров тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Уйғониш керак, йигитлар!

37. Футболчиларимиз прессингда яхши ишлаяпти.

36. Давронов "корпус" билан жуда яхши ҳаракат қилди. Жуда яхши.

35. Кападзе шогирдлари темпни оширмоқда. Рақиб ҳам саросимага туша бошлади.

33. Олис масофадан берилган зарбани Назаров қайтарди. 

32. Эркинов??? Ҳожимат деярли бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Афсус...

30. Тўп марказда деярли турмаяпти. 

29. Холматовнинг олис масофадан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. Яхши!

28. Тўп назорати футболчиларимизда. Рақиб енгил прессинг қўллаяпти.

27. Норчаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

26. Жасурнинг жарима майдонига оширган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб, жарима майдонидан узоқлаштирди.

25. Бурчак зарбасига эгамиз. Тўп ёнида Жалолиддинов.

24. Жарима майдонимиз ичида саросимали вазият. Ҳайрият, сўнгги паллада ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этди.

23. Чап қанотдан ёриб киришга ҳаракат қилган Эркинов тўпни йўқотди.

22. Саудияликлар стандарт вазиятга эга бўлди. Бу ердан жарима майдонига тўпни ошириш мумкин.

20. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячиларимиз узоқлаштирди.

18. Рақиб футболчилари ҳам фаолликни оширяпти. Назаров бироз ҳаяжонлана бошлади.

16. Кападзе шогирдлари прессинг уюштиришни давом эттирмоқда.

15. Дастлабки 15 дақиқада гол урилмади. Энди темп нисбатан пастласа керак.

13. Ҳозирча паслар бўйича устунлик вакилларимиз томонда. Назорат ҳам бизда!

12. Ўнг қанотда яхши ҳужум уюштирдик. Аммо жарима майдонига оширилган тўпни рақиб узоқлаштирди.

11. Ҳакам бугун яккакурашга қўйиб беради, чоғи. Елкама-елка курашлар кўп бўляпти.

10. Темп бироз пасайди. Футболчилар бироз секинлашди.

8. Вакилларимизда олдиндан ўйланган комбинациялар борлиги яққол сезилиб турибди.

7. Энди саудиялик футболчи майдонда ётибди. Рефери Эркиновни оғзаки огоҳлантирди.

6. Шифокорлар майдонга тушиб, Ҳусаинга тиббий ёрдам кўрсатди. Жиддий қўполликни ҳакамдан бошқа ҳамма кўрди.

5. Норчаев майдонда ётибди. Ҳакам вазиятга эътибор ҳам бермади...

4. Саудияликларнинг режасида тезкор борлиги аниқ. Улар кўпчилик бўлиб олдинга ташланмоқда.

3. Спринтерлик баҳсида Ҳошимов рақибига енгилди. Ҳечқиси йўқ! Кейинги сафар яхшироқ ҳаракат қиламиз.

2. Катта тезлик олган рақиб футболчисини Бўриев устаомонлик билан тўхтатди. Яшавор! 

1. Рақиб илк сониялардан фаоллик намойиш этди. Аммо ҳужум зарба билан якунлангани йўқ.

1. Ўйин бошланди!

18:57. Ҳар икки жамоа сардорлари ҳакамлар иштирокида баҳсни ким бошлаши борасида келишиб олди. Старт учун барчаси тайёр.

18:55. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясинг янграмоқда. Уни барчамиз биргаликда куйламиз!

18:54. Саудия Арабистони давлат мадҳияси янгради!

18:53. Футболчилар майдонга тушиб келди. Баҳс бир неча дақиқа ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Odil Kilichov
19/06/2022 19:57
Мағлубият МУБОРАК
Fazliddin Azamxojayev
19/06/2022 19:36
Bulaniyam akalaridan farqi yogakan 2 3ta oyinchini yopib qoydi arabla bizanikilani oyini sindi tomom. Demak rostanam uzbda futbol òlgan