Эркин кураш. Вакилимиз Жаҳон чемпионати ярим финалида (видео)

Болгария пойтахти София шаҳрида U20 Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Биринчи кун эркин курашчилар бешта вазн тоифасида баҳсларни бошлаб беришди. 57, 65, 70, 79, 97 кг вазн тоифасидаги полвонлар гиламга чиқди.

Ҳамюртимиз Умиджон Жалолов 65 кг вазн тоифасида биринчи баҳсда қирғизистонлик курашчи устидан 10:2, 1/8 финалда Чили вакилини 10:0 ҳисобида енгди. Жалолов чорак финалда япониялик Йошиносуке Аоягига хеч қандай имконият қолдирмай, 10:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмаси қўлга киритди.

Умиджон финал остонасида АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Роберт Винчензо Корнелла билан баҳс олиб боради.

Яна бир курашчимиз 70 кг вазн тоифасида Бегижон Қўлдошев саралаш босқичида эронлик Ҳусаин Аббос Муҳаммадга кичик 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради .

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!